Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 15 января 2017 г.

Алишер Муқимов

ИСТАР ЮРАК


Лайл узун бўлди, наҳор истар юрак,
Қаҳратон ёқмас, баҳор истар юрак.

Жонига тегди, нетай, бир хил ҳаёт,
Янги йилда янги ёр истар юрак.

Ўлжа эрди бевафоларга мудом,
Келди пайт, энди шикор истар юрак.


Беканор истак жаҳони, эй, сулув,
Кел кўришга бир, канор истар юрак.

Топмади фойда кириб сўзингга ҳеч,
Қўйгин, эй, ақл, ихтиёр истар юрак.

Барча душманни адолатманд, мард,
Дўстларни комёр истар юрак.

Қолмасин дунёда ёлғизлар, дея
Ҳар юракка ғамгусор истар юрак.

Бор бўлинг, эй, қалби борлар доимо,
Ишларингизга барор истар юрак.

Алишер МУҚИМОВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий