Билинар
Одамзодни билай десанг кимлигин,
Гапиришдан, юришидан билинар.
Суратидан сийратини англарсан,
Бир кун шўри қуришидан билинар.
Фирибгарлар қасам ичади доим,
Тиржайиб гапирар секин мулойим,
Ҳаётда бир ишни қилолмай қоим,
Номардларча, уришидан билинар.
Иғвогарда асло ҳаловат бўлмас,
Туҳматидан ҳеч ким саломат бўлмас,
Виждони қийналиб, хижолат бўлмас,
Фақат зарар беришидан билинар.
Дўстга ўхшар турар ёрдам олганда,
Оғир кунда, муҳтож бўлиб қолганда,
Бир кун эслатиб, юзига солганда,
Башарани буришидан билинар.
Биров душманликни кутмас дўстидан,
Нобуд бўлар, номардларнинг қасдидан,
Нокас одам бошқаларнинг устидан,
Туҳмат қилиб кулишидан билинар.
Даюс эркак, ҳалол бир иш битирмас,
Хотини иш қилар, уйда ўтирмас,
Даюслар ҳеч парвойига кетирмас,
Кўкрак кериб туришидан билинар.
Мақсад нима фақат, ёлғон тўқишдан?,
У бу кимга ялтоқланиб, ёқишдан?,
Тўхтамайди, фойдаси йўқ бу ишдан,
Итга ўхшаб ҳуришидан билинар.
Тугамас доимо таъна маломат,
Каззобда бўларми, имон саломат,
Билмаслиги ҳисоб китоб, қиёмат,
Фитна фасод қилишидан билинар.
Кўплаб одамларда инсоф бўлганмас,
Имон, виждон меъёрини, билганмас,
Эл юрт учун, бирорта иш қилганмас,
Эл кимлигин билишидан билинар.
Аллоҳ инсонни тупроқдан ясади,
Тупроққа қўшилар, ўлгач жасади,
Дилидаги адовати, ҳасади,
Адоватда бўлишидан билинар.
Қиёмат бўлади, бўлма гумонда,
Бунга имон келтирмаслик ёмонда,
Кимлар уқубатда, кимлар омонда,
Қазодаги улушидан билинар.
Яхши амаллари бўлмаса барбод,
Қандай бахтиёр бўларди одамзод?
Охират не бўлар, барбодми обод?,
Кимнинг қандай, ўлишидан билинар.
Саҳвий
Одамзодни билай десанг кимлигин,
Гапиришдан, юришидан билинар.
Суратидан сийратини англарсан,
Бир кун шўри қуришидан билинар.
Фирибгарлар қасам ичади доим,
Тиржайиб гапирар секин мулойим,
Ҳаётда бир ишни қилолмай қоим,
Номардларча, уришидан билинар.
Иғвогарда асло ҳаловат бўлмас,
Туҳматидан ҳеч ким саломат бўлмас,
Виждони қийналиб, хижолат бўлмас,
Фақат зарар беришидан билинар.
Дўстга ўхшар турар ёрдам олганда,
Оғир кунда, муҳтож бўлиб қолганда,
Бир кун эслатиб, юзига солганда,
Башарани буришидан билинар.
Биров душманликни кутмас дўстидан,
Нобуд бўлар, номардларнинг қасдидан,
Нокас одам бошқаларнинг устидан,
Туҳмат қилиб кулишидан билинар.
Даюс эркак, ҳалол бир иш битирмас,
Хотини иш қилар, уйда ўтирмас,
Даюслар ҳеч парвойига кетирмас,
Кўкрак кериб туришидан билинар.
Мақсад нима фақат, ёлғон тўқишдан?,
У бу кимга ялтоқланиб, ёқишдан?,
Тўхтамайди, фойдаси йўқ бу ишдан,
Итга ўхшаб ҳуришидан билинар.
Тугамас доимо таъна маломат,
Каззобда бўларми, имон саломат,
Билмаслиги ҳисоб китоб, қиёмат,
Фитна фасод қилишидан билинар.
Кўплаб одамларда инсоф бўлганмас,
Имон, виждон меъёрини, билганмас,
Эл юрт учун, бирорта иш қилганмас,
Эл кимлигин билишидан билинар.
Аллоҳ инсонни тупроқдан ясади,
Тупроққа қўшилар, ўлгач жасади,
Дилидаги адовати, ҳасади,
Адоватда бўлишидан билинар.
Қиёмат бўлади, бўлма гумонда,
Бунга имон келтирмаслик ёмонда,
Кимлар уқубатда, кимлар омонда,
Қазодаги улушидан билинар.
Яхши амаллари бўлмаса барбод,
Қандай бахтиёр бўларди одамзод?
Охират не бўлар, барбодми обод?,
Кимнинг қандай, ўлишидан билинар.
Саҳвий
Комментариев нет:
Отправить комментарий