Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 14 января 2017 г.

Турсуной Содиқова

Турсуной Содиқова 

Шоира, публицист Турсуной Содиқованинт ижоди 60-йиллардан бошланган. У шоира сифатида ҳам куйган, ҳам суйган қалб изтиробларини куйга солишни ёқтиради. Яхши шеър оромбахш куйдек кишига ҳузур бағишлайди. Туйғуларни қитиқлаб, орзу-ўйларга, хаёлларга етаклайди. 

Таржимаи ҳол

Шоира она ҳақида куйлар экан, ҳеч кимни такрорламайди. Унинг она ҳақидаги шеърлари катта бир дард билан, зўр зарб билан ёзилганлигини ҳис этиш қийин эмас. Муаллифнинг публицистик китоблари бадиий-фалсафий ва илмий-маърифий фикрлар билан йўғрилган бўлиб, оила
ҳақида, қиз ва йигитлар муаммолари-ю, жуфтлик бурчи ва масъулияти масалаларига бағишланган.
Шоира Турсуной Содиқова асли андижонлик. Кетма-кет фарзанд доғида ёнган онаси унга умид билан «Турсуной» деб исм қўйган. У 1944 йил кузида таваллуд топган. Сўнг Тошкентга кўчиб келишган. Ўрта мактабни ҳам шу ерда тугатган. 1961-1966 йилларда Тошкент Давлат университетида таҳсил олган.
Турсуной Содиқованинг меҳнат фаолияти ўрта мактабларда дарс беришдан бошланган, кейинчалик Андижон Давлат чет тиллар институтида, Республика «Маънавият ва маърифат» марказида фаолият кўрсатади. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига эга.
У шоира сифатида ҳам куйган, ҳам суйган қалб изтиробларини куйга солишни ёқтиради. Яхши шеър оромбахш куйдек кишига ҳузур бағишлайди. Туйғуларни қитиқлаб, орзу-ўйларга, хаёлларга етаклайди.
Маълумки, она мавзуи муҳаббат мавзуи каби боқийдир. Шоира она ҳақида куйлар экан, ҳеч кимни такрорламайди. Унинг она ҳақидаги шеърлари катта бир дард билан, зўр зарб билан ёзилганлигини ҳис этиш қийин эмас.
Турсуной Содиқова публицист сифатида ҳам эл-юрт ардоғига кирган.
Фаолияти

Турсуной Содиқованинт ижоди 60-йиллардан бошланган бўлса ҳам илк шеърий тўплами «Куй» номи билан 1976 йилда чоп этилган. Шундан бери «Гул фасли» (1981), «Иқбол» (1984), «Дил гавҳари» (1985), «Излай-излай топганим» (1988), «Гиря» (1994) каби ўнга яқин шеърий гулдасталар яратиб, ўз ўқувчиларига тақдим этди. Шунингдек, одоб-ахлоқ мавзуларида битилган мақолаларини «Андиша» (1988), «Меҳригиё» (1989), «Бахт нима?» (1994), «Бахтли бўлинг» (1989), адабий-танқидий мақолаларини эса «Ўзбек шеъриятида анъана ва ўзига хослик» каби номлар билан нашр эттирди.
Турсуной Содиқованинт «Ҳазрати аёл» (1999), «Ёнингдаги бахт» (2000), «Ўғлим, сенга айтаман» (2002) ва бошқа публицистик мақолалар тўпламлари ўқувчини ҳаяжонга солмай, фикр-ўйларини қўзғатмай қолмайди. Муаллифнинг ушбу китоблари бадиий-фалсафий ва илмий-маърифий фикрлар билан йўғрилган бўлиб, оила ҳақида, қиз ва йигитлар муаммолари-ю, жуфтлик бурчи ва масъулияти масалаларига бағишланган

Комментариев нет:

Отправить комментарий