Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 22 января 2017 г.

жийда..


Жийда бўйни ўстириб, гепатитни даволайди. Яна… турган-битгани фойда!
Жийдани, аслида, таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Нега деганда, жийдани каттаю кичик билади. Аммо унинг шифобахш хусусиятларини ҳар ким ҳам билмаса керак.
Маълумки, жийда дарахтининг бўйи 4 метргача боради.
Танаси қизғиш-кулранг, ёш новдачалари ҳамда барги кумуш-оқ рангда бўлади. Меваси сариқ-қизил, чўзиқ-думалоқ данакли бўлиб, кузда пишиб етилади.
Омилкор ота-боболаримиз жийда пишганида, унинг ҳосилини йиғиб, қиш фаслига ғамлаб қўйишади. Таркибида оз миқдорда сув сақлагани учун янги ҳолатда узоқ сақланади. Эслайсизми, яқин қариндошлар ёки таниш нуронийлардан хабар олишга борганимизда, дўппига бир ҳовуч жийда, туршак, майиз ёки ёнғоқ солиб беришар эди… Бу бежиз эмас, албатта. Унинг ниҳон хосиятлари бисёр. Меваси таркибида қанд, оқсил, ёғ, органик кислоталар, ошловчи ва бўёвчи моддалар, калий тузлари ва фосфор сақлайди. Шу билан бирга, дармон-дорилардан В1, В2, РР, Е кабилар жо бўлган. Баргида эса С дармондориси (аскорбин кислотаси) мавжуд.
Жийданинг ёввойи ва экинлаштирилган бир неча турлари бор. Шарқ жийдаси, кумушсимон жийда, нон жийда, ширин жийда шулар жумласидандир.
Энсиз баргли жийда нави ёввойи ҳолда дарё бўйларида, тоғли туманларда, шўрхок тупроқли ерларда ўсади. Жийда ер танламайди. Жийда меваси ва ёғочи учун экилади. Пўстлоғи ва баргларидан тери ошлашда фойдаланилади. Елими ҳам фойдали. Жийда меваси халқ табобатида қадрланади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий