Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 13 января 2017 г.

жангчилар..


                       ЖАНГЧИЛАР            
   14 январь...Ватан ҳимоячилари кунига


Курашларда чиниққан маҳоратли жангчилар,
Ҳеч нарсадан қўрқмайди, жасоратли жангчилар.

Она  В а т а н ,   халқини қўриқлайди туну кун,
Жасур ва мард, паҳлавон, шижоатли жангчилар.


Ёвлар билан бешафқат жанг қилади мардона,
Лек хиёнат қилмайди, адолатли жангчилар.

Ёвузларга ёвуздир, ғаразгўйга  ғ а р а з л и ,
Қасос олмоқчи бўлса, адоватли жангчилар.

Бадан, мускуллари ҳам пўлат каби қаттиқдир,
Томирда қони қайноқ, хароратли жангчилар.

Ватанига, халқига қасамёди мустаҳкам,
Ўз хизматига доим садоқатли жангчилар.

Мустақил ҳур Ватанда барчалари бахтиёр,
Ушбу хуррам замонда саодатли жангчилар.

Суҳайлий ҳам уларга табрик, қутлов айтади,
Меҳнатда ва жангда ҳам жасоратли жангчилар.
                          ........................
                          5. 01. 2017 й.

                                             СУҲАЙЛИЙ
                                        (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                              Ўзбекистон   



Комментариев нет:

Отправить комментарий