Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 2 января 2017 г.

муножат

МУНОЖОТ

"Ўртамиздан оқар дарёлар ўтди..."
Мавҳумот кўксида азобланар тун...
Ҳаста юракларга озорлар етди,
Биз босмаган излар – бизларга мафтун.

Муҳаббат мулкида туйғулар карахт,
Соғинч, таскин, умид, юпанчлар сарсон...
Гўзал ташбеҳимиз алқаб турса-да, 
Моварауннаҳр, мулки Хуросон!


Дунё ўзи шундай: бир кам яралган,
Бизнинг х,укмимизга буйсунмас тақдир.
Сен Ҳақсан, мен Ҳақман, юрагимизда
Бехос куртак ёзган ҳислар ҳам Ҳақдир?..

Кел, фано даҳрида бир-биримизни
Нури Аллоҳдайин асрайлик, жоним!
Зиқна дунёсининг шум армонлари
Шундоқ ҳам аламли, ҳасратли, жоним!

Сен бардош элинда собитқадамсан,
Сен ғурур кўшкида навқирон юлдуз...
Мен сабр эшигин остонасида
Минг йил фарёд чекиб ҳолдан тойган из!

Юракни бошқармoк, ўлимдан оғир,
Бу - мен англаб етган буюк фалсафа!
Шунчалар ожиз ва аросатдамиз -
Туташмагай асло мавжуд масофа...

Таҳайюл мулкида, ҳайрат мулкида
Кўзларни куйдириб дунёлар ўтди...
Бағрига яшириб изҳоримизни,
"Ўртамиздан оқар дарёлар ўтди..."
ХУРШИДА. 2017 йил, 2 январь

Комментариев нет:

Отправить комментарий