Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 20 июня 2017 г.

Хосият Рустамова

ҲАЁТ  

Бошим узра ғамгин шамол
Ёмғир билан тушар рақс.
У ўртаниб берар савол —
Ёмғир унга берар дарс...
Бошим йиғлар соябонсиз,

Шамол яна урар дўқ.
Ёмғир каби жонсиз —
жонсиз,
Шундай қолиб кетгим йўқ!
Яшаш ўзи шуми?!
Наҳот —
Эрмак бўлиб тунларга.
Мени бошлаб кетди Ҳаёт —

Эртаси йўқ кунларга...

Комментариев нет:

Отправить комментарий