Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 29 июня 2017 г.

Бокс бўйича кўп карра чемпион бўлган Василий Жиров Исломни қабул қилди


Бокс бўйича кўп карра чемпион бўлган Василий Жиров Исломни қабул қилди

Қозоғистон боксининг супер юлдузи, Атланта Олимпия чемпиони, Вэл Бакер совриндори, вазн бўйича IBF экс – чемпиони, Василий Жиров Ийд – ул – Фитрда Исломни қабул қилди. Бу ҳақида Остона шаҳрининг “Хазрат Султон” марказий масжиди расмий сайтида эълон қилинди.

Инстаграмм ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири бўлмиш Rustam_Abdussalamov янги мусулмон биродари Василий Жиров билан бўлган учрашув таасуротлари ҳақида сўзлаб берди:

“Кечаги кун жуда ажойиб эди...ажойиб хайит! Хар доимгидек соат 5да турдик ва хайит намозига бордик. Аммо бу сафар мен билан намозга Василий Жиров ҳам келди, у мен билан бир қаторда туриб шундай улуғ байрамда, шаҳримизнинг марказий масжидида ҳаётида илк намозини ўқиди. Уни илиқ кутиб олган барчага катта раҳмат! Инсонлар интилишдан тўхтамайдиган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

Намоз тугагач биродарлар билан йиғилиб бир биримизникига меҳмонга бордик бизда буни “ейтлап” дейишади. Биродарлар билан 14та яқинларимиз хонадонларида мехмон бўлдик, Қуръон тиловат қилиб маззали нозу – неъматлардан тановул қилиб ажойиб кун кечирдик!!! Жуда гўзал анъана ва қадриятларимиз бор да...Аллоҳ қалбларимизни Ислом нури, меҳр – муҳаббат, ростгўйлик ва иймонга тўлдирсин! Бизни Унинг ғазабига учраганлардан эмас, розилигига эришганлардан қилсин! Амийн! Барчангизга байрам муборак бўлсин азизлар! Хурмат ила Рустам Абдусаламов!”

Исломни янги қабул қилганлар – Ислом динини қабул қилганларидан илҳомланиб тўғри йўл топиш учун хар бир мусулмондан ёрдам кутадилар, афсуски уларнинг йўлларида хар доим ҳам яхши инсон учрайвермайди. Шунинг учун ҳам “янги” мусулмонларга эътиборлироқ бўлиш ва уларга ёрдам бериб, уларни қўллаб – қувватлашга интилиш лозим.

Биродаримиз Василий Жировни Ислом қабул қилгани билан табриклаймиз. Ишонамизки, ушбу кун янги ҳаётга, гўзал Ислом дунёсига ва уммамиз сафига кириш учун илк босқич бўлди. Биродаримизга динимиз ҳақида илм олишида омад тилаб қоламиз, Аллоҳ таоло биродаримиз ва барчамизнинг иймонимизни мустаҳкам қилсин. Амийн.
Манба 
ислом.уз 

Комментариев нет:

Отправить комментарий