Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 19 июня 2017 г.

каъба..

Нима сабабдан Каъба тавофи соат стрелкасига тескари тарзда амалга оширилади?


 Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1.    Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда
айланади.

2.    Атом электронлари ҳам ядронинг атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

3.     Ой ҳам ўз ўқи атрофида соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

4.    Ер ҳам худди шундай, ўз ўқи атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

5.    Бундан ташқари Ер сайёраси Қуёш атрофида ҳам соат стрелкасига қарама қарши тарзда айланади.

6.    Қуёш тизимидаги сайёралар ҳам худди шундай тарзда Қуёш теварагида ҳаракатланади.

7.    Қуёш ҳамда бутун Қуёш тизими Галактикада орбита бўйлаб соат стрелкасига тескари равишда ҳаракатланади.

8.    Фазодаги барча галактикалар ҳам бу анъанага амал қилади.

Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар тавоф мобайнида бутун борлиққа ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг заррадан тортиб то улкан коинотларгача бўлган яратилмишлари Буюк Зотга тасанно айтиш нуқтасида бирлашади. Мусулмонлар  Одам (а.с.)дан тортиб Муҳаммад (с.а.в.) гача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган айни ерда Каъбани тавоф этадилар.


Маккада инсонларнинг Каъба атрофидаги тавофи ҳеч қачон тугамайди. Қиёмат Ер юзида Каъбани тавоф қилувчи бирорта ҳам жон қолмаганда содир бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий