Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 5 июня 2017 г.

Хосият Рустамова


Кўкда булут сузади кўм-кўк,
Ерга осон сингийди овоз.
Сизда айб йўқ,
Менда гуноҳ йўқ —
Бу — Тангрининг фармони, холос.
Осмон турар бағрини очиб,
Замин пойингизда синади.

Кетиш мумкин — қаерга
қочиб —
Биз — ҳукмнинг ижрочилари.
Бу тоғларга сукунат чўккан,
Неча йилки оғрийди жони.
Жоним, нима ёғилар кўкдан? —
Бу фармон-ку —
Тангри фармони!..
Нега, ахир, йиғлайсиз зимдан,
Биз бахтлимиз...
Нима бор — ёшга?!
Сўз бераман — кечиб ўзимдан,
Сизни жондай эҳтиётлашга. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий