Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 4 июня 2017 г.

Умида Эгамбердиева

ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ
Республика Маънавият тарғибот маркази  Андижон вилоят бўлими қошида ташкил қилинган ижодкорларнинг “Нафосат” клубида навбатдаги анжуман “Фарид Усмоннинг ижодий лабораториясини ўрганиш” мавзусида ўтказилди.
Вилоят “Келажак” газетасининг ташкилотчиси ва бош муҳаррири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, таниқли ғазалнавис шоир Фарид Усмон  анжуманнинг бу мавзуда
бўлишини кутмагани учун аввалига бир оз ноқулай аҳволга тушди, лекин унга берилган саволлар ва саволлардаги унга бўлган ихлос ва эҳтиром унинг илҳомини қўзғатиб юборди.
Ижодкорлар ичида Фарид Усмонга катта ихлос ва ҳурмат билан қарайдиганлар кўплиги саволларнинг ранг-баранглигини, кўплиги-нинг сабаби бўлди. Саволларни эшитган шоир илҳом билан, савол берувчига миннаддорлик билан жавоб берар экан, ўзининг ижодий лабораториясидаги ижод сирларини эринмасдан, шошилмасдан сўзлаб берарди. Жавобларнинг бири шеър ёки ғазал ёзиш сирларига қаратилса, баъзилари бугунги ижодий жараёнларга қадалар, баъзи жавобларда шоир ҳаётий ҳикоялар билан ижодкор лабораториясининг ўзига хос томонларини очиб берарди.
Фарид Усмонга ихлос билан савол берганлар орасида “Адолат” партиясининг Андижон тумани Кенгаши раиси, носир Муроджон Қодиров, “Эъзоз” дастасининг режиссёри, драматург, шоир Одилжон Худойбердиев, шоира Ойтожихон Эшмуродова, тадбиркор шоир Мирзамаҳмуд Ботировлар бўлиб уларнинг шоирга анчадан бери юрагидаги бу саволларни беролмай келаётганини, бугунги анжуман бунга яхши имконият яратгани таъкидлар эканлар, ўзларининг шоирга эҳтиромини ҳам яшириб ўтирмадилар.
Шоир бу саволларга жуда мамнуният билан тинглаб эринмай, батафсил жавоб берди. Ўзининг ҳаётидаги анчадан бери айтгани фурсат бўлмаган хис-туйғуларини ҳам тўкиб солди. У баъзи шеърлари қандай қўшиқ бўлиб кетиши тарихи, баъзи ҳикоя ва шеърлари қандай яратилгани ҳақида ҳам сўз орасида айтиб ўтди.
Анжуманга раислик қилган “Нафосат” ижодкорлар клуби бадиий раҳбари шоир Ғани Мажид ҳам устозга атаб ўзининг “Ихос қўйганларга” номли шеърини ва шу куни туғилган куни бўлган Одилжон Худойбердиевга аталган табрик шеърини ўқиб берди.

ИХЛОС ҚЎЙГАНЛАРГА
Ихлос қўймаганга ихлос қўйгандан,
Ихлос қўйганларга фидо этай жон.
Ихлос қўйганлар дарддош мен билан
Камдир уни қанча қилсанг ҳам меҳмон.

Йўқламаганларни йўқлаб нетаман,
Демак, унда менга йўқ асли меҳр.
Меҳрга меҳр берай дил билан,
Меҳрибонни қандай севмайсан ахир.

Севмаган одамни севмоқ не керак,
У барибир сенга қилмайди вафо.
Ҳижронда яшасанг тугайди юрак,
Инсон ўз ўзига қилади жафо.

Чин дўстдир менга қўйганлар ихлос,
Улар маслакдошим, дарддошим менинг.
Бошимга қўяйин қилайин эъзоз,
Бир умр бўлсинлар йўлдошим менинг.

                     Умида Эгамбердиева


Комментариев нет:

Отправить комментарий