Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 25 июня 2017 г.

ОЧИБ ЮБОРИЛГАН БИР КУНЛИК РЎЗА УЧУН КАФФОРОТНИ ЭНДИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

ОЧИБ ЮБОРИЛГАН БИР КУНЛИК РЎЗА УЧУН КАФФОРОТНИ ЭНДИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Бундан 6 йил аввал саудияликлар кўринмаган ойни кўринди деб, бир кун олдин Ийд деб эълон қилиб, кейин бу фош бўлгач, уларнинг ҳукумати бир кун тутилмаган рўза учун бутун халқининг номидан 440 млн. АҚШ доллари миқдорида каффорат тўлаган эди: https://www.islamnews.ru/news-82761.html
Бу ҳақида, ўша вақтда Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ ҳам огоҳлантирган эдилар: http://savollar.islom.uz/smf/index.php?
topic=25783.0
Икки йил аввал ҳам худди шундай бўлганди, лекин саудияликлар хеч нарса бўлмагандек буни тан олмаганди. Энди бу йил ҳам кўплаб давлатлар саудияликларнинг иддаосига кўр-кўрона эргашиб, ойни ўзлари кўрмаган бўлса ҳам рамазонни бир кунга камайтириб, бир кунлик фарз рўзасини тутмади. Бу сафар энди каффоратни ким тўлайди?
Бунга ишонмаганлар барча астрономик сайтларни яхшилаб ўрганиб чиқишни тавсия қиламан. Американинг НАСА агентлиги бўладими, бошқаларими - уларнинг барчаси, кеча, 24 июнда, кун ботар-ботмас саудияликлар гўёки ойни кўрдик деб эълон қилган вақтда саудия ҳудудида телескопда ҳам ойни кўришнинг имкони йўқ эканлигини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон ҳудудида ҳам, бунинг умуман имкони йўқ эди.
Шунинг учун, интернет ва бошқа воситалар орқали, "ҳамма ёқда ҳайит экан, бизда яна ўша аҳвол", деб жар солаётганлар билиб қўйсинларки - ойни кўриб рўзани очиш лозимлиги, кўринмаса Рамазон ойи тўлиқ 30 кун бўлиши ҳақидаги ҳадиси шарифларга айнан бизни юртда бу йил ҳам тўлиқ амал қилинди!
Ер шари думалоқ эмас, у айланмайди, қуёш ҳам ерни атрофида айланмайди, ким бунга ишонса у кофир бўлади, деган эътиқодда бўлган (бу ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин: http://ahlisunna.uz/bemazhablar_aqidasi_er_doirasimon_emas/ ) саудиялик ваҳобийларга қачонгача эргашаверади бу одамлар? Аниқ фан бўлмиш замонавий астрономик ҳисоб-китобларда бундай жоҳил, қолоқ фикрли кишиларга ишониб бўладими?!
Аллоҳ тавфиқ берсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий