Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 1 июня 2017 г.

хосият рустамова

СЕН ҚАДДИНГНИ КЎТАР, ТУПРОҚ

Мен онамни ерга эқдим,
Вужудимдан оқар титроқ.
Мен отамни ерга экдим,
–
Сен қаддингни кўтар, тупроқ.
Йиғламадим юзим тирнаб,
О, баландлаб кетди бу ғам.
Оёғимдан чирмаб-чирмаб,

Мени ташлаб кетди оғам.
Тентирадим аро йўлда,
О, бу йўллар тентиради. 
Мени бир кун Сизникига –
Буюк ғамлар келтиради... 
Мен онамни ерга экдим, 
Мени қўйиб юбор, титроқ. 
Мен отамни ерга экдим –
Сен қаддинг
ни
кўтар, тупроқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий