Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 17 июня 2017 г.

маккажухорининг 8 хусусияти

Дала маликаси”нинг 8 фойдали хусусияти

1. Маккажўхори таркибида В1, В2, РР, С, Д, К дармондорилари, кальций, фосфор, темир, натрий минераллари мавжуд. Сабзавот фойдали хусусиятини йўқотмаслиги учун уни буғда пишириш тавсия этилади.
2⃣Атеросклероз хасталиги билан оғриган беморлар ҳафтасига 1-2 дона қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки унинг донлари томирларда тромб хосил бўлишининг олдини олади ва таркибидаги тўйинмаган мойлар қондаги хорестерин
миқдорини нормаллаштиради.
3⃣Сурункали чарчоқ, ҳолсизликдан азият чекаётган кишиларга 200 грамм маккажўхори қўшиб тайёрланган салат тановул қилиш тавсия этилади. Шунингдек мунтазам маккажўхори тановул қилган кишилар хотираларидан сира шикоят қилмайдилар.
4⃣Турли байрам ва тўкин дастурхонли тадбирлардан кейин тановул қилинган маккажўхори таркибидаги селен моддаси туфайли ёғларни организмдан тезроқ чиқариб юборади ва жигарга енгиллик туғдиради. Агар овқатланишдан олдин тановул қилинса, таом ҳазми енгиллашади.
5⃣Шунингдек таркибидаги бириктирувчи тўқималар (клетчатка) туфайли қорин дам бўлишини бартараф этишда беназир восита ҳисобланади.

6⃣Маккажўхори попуги табобатда пешоб хайдовчи восита сифатида қўлланилади. Чойдек дамлаб ичилса, буйракдаги тошларни парчалайди.
7⃣Маккажўхори мойи косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Унинг таркибидаги моддалар зарарланган сочларга тиклаб, жилолантиради ва ҳажм беради. Шунингдек маккажўхори крахмали кўшиб тайёрланган ниқоблар ажинларга қарши восита сифатида машҳур.
8⃣ Қон ивиши секин кечадиган беморлар, ортиқча вазнга мойил кишилар, ошқозон яраси ва аллергиядан азият чекувчилар маккажўхорини шифокор тавсиясига кўра истеъмол қилишлари лозим.


Комментариев нет:

Отправить комментарий