Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 17 декабря 2016 г.

миллонер бека...

Йигирманчи асрнинг энг моҳир ишбилармон бекаси - Мери Кей

Биласизми?,
Аёллар учун энг яхши совғалардан бири бу косметик воситалари десак алсо муболаға бўлмайди. Бугунги кунда Мери Кей компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган косметик воситаларга талаб катта. Ушбу фирма соҳиби ким? Бу сизни қизиқтирса қуйидаги маълумотлар айнан сиз учун.

1. Мери Кей Аш 1918 йил 13 майда АҚШнинг Техас штатида Эдвард ва Лула Вембер Уогнерлар оиласида таваллуд топган.


2. Қиз 17 ёшида Бен Роджерс исмли йигитга турмушга чиққан.

3. Эри иккинчи жаҳон урушига кетганида Мери эшикма-ешик китоб сотиш билан шуғулланади.

4. 1952 йилда Мери ва Бен ажрашишади.

5. У шифокор бўлиш орзусида Университетда таҳсил ола бошлайди.

6. Бироқ Мери Станлей фирмасига ишга кириб, тадбиркорликка шўнғиб кетади ва ўқишни ташлайди.

7. 1963 йилда нафақага чиққач аёллар тадбиркорлиги ҳақида китоб ёзишга киришади.

8. Китобидан ўзи ҳам илҳомланиб кетади ва шахсий бизнесини йўлга қўяди.

9. 1963 йилда иккинчи эри билан беш минг доллар инвестиция эвазига Мери Кей косметикаси компаниясига асос солади.

10. Илк фирма Далласда очилади.

11. Мерининг эри вафот этганидан сўнг, аёлнинг ўғли Ричард унга ёрдам бера бошлайди.

12. Кей 1979 йилда SBS каналига бир соатлик интервью берганидан сўнг компанияга қизиқувчилар сони анча ошади.

13. Унинг шиори “Энг аввало Яратган, сўнг оила, карьера учинчи ўринда”.

14. Lifetime Television томонидан “Йигирманчи асрнинг энг моҳир ишбилармон бекаси” деб тан олинган.

15. Мери фирмага тушган фойдадан саратонга чалинган аёлларни даволаш учун ҳам хайрия қилган.

16. Мери ҳаёти давомида учта китоб ёзган. Уларнинг ҳаммаси бесцеллер асарлар эди.

17. Мери 1987 йилгача “Мери Кей” косметик фирмасини бошқаради.

18. Унинг фирмаси “Америкадаги энг яхши юзта компания” рўйҳатига киритилади.

19. Мери ишчиларида иштиёқ уйғотиш учун уларга туҳфалар бериб туради. Таътиллар, тақинчоқлар, ҳатто машиналаргача. 1994 йилда у меҳнаткаш ходимларига етти мингта машина совға қилган.

20. Мери уйма-уй юриб кўп косметика сотган сотувчи ходимларидан совғаларни аямасди.

21. Мери пушти рангни ёқтирарди, маҳсулотлари иичида ҳам пушти ранг ўрамдаги воситалар кўп эди.

22. “Мери Кей” фирмаси 2002 йилда Ўзбекистонда ҳам очилди.

23. 2001 йил 22 ноябрда Мери 83 ёшида вафот этади.

24. У Техасдаги хотира боғига дафн этилади.

25. Бу пайтда фирманинг 37 та давлатда 800 мингта вакиллик идоралари бўлиб, улар йилига 2 миллиард доллар фойда келтирарди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий