Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 28 декабря 2016 г.

гапираверинг..


Дилингиз қуриган тилда йўқ шарбат,
Истабсиз иғвони чақираверинг.
Мададкор Аллохим хор қилмас ғийбат,
Сизни эшитмадим, гапираверинг...

Қоп-қора соядек хўп рахнангиз бор,
Хар йўлимда найранг кўп нағмангиз бор.
Ўксимам ғийбатчи зўр тамғангиз бор,
Сизни эшитмадим, гапираверинг...


Дард билмас гўштимни суюниб тузланг,
Ишонмам ниқобда куюниб сўзланг.
Бепарволигимдан ўйиниб бўзланг,
Сизни эшитмадим, гапираверинг...

Рўйингиз минг қават иғво куйлашга,
Тилингиз моилдир ёлғон сўйлашга.
Вақтим йўқ, ортимга бир бор бўйлашга,
Сизни эшитмадим, гапираверинг...

Рахмонга бўйсиниб дўст бўлинг навкар,
Шубхасиз бол бўлар тилингиз шакар.
Мени ғийбатга қулоқларим кар,
Сизни эшитмадим, гапираверинг...

Кўнглингиз яхшилик режасин тузсин,
Шайтонга хеш бўлган риштани узсин.
Жар солинг додингиз оламни бузсин,

Сизни эшитмадим, гапираверинг!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий