Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 декабря 2016 г.

дудуқланиш...

ФАРЗАНДИНГИЗДА ДУДУҚЛАНИШ БОРМИ?


Дудуқланишнинг икки ҳил сабаби бор:
1.Миянинг фаолиятидаги кассаликлар оқибатида пайдо бўлган дудуқланиш. Масалан, хомиладорликнинг оғир ўтиши, туғуруқдаги мия жароҳатлари, менинггит, энцефалит каби касалликларнинг оқибатида. Баъзан эса ирсий фактор таъсирида пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда асосан медикаментоз даволаш асосий ўринга чиқади ва бир пайтнинг ўзида психолог ҳамда
дефектолог бирга ишлайди.
2. Иккинчи ҳолатда танада соматоген касалликлар бўлмаганлиги ҳолда, невроз кўринишида дудуқланиш пайдо бўлади. Психологик жароҳатлар, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишлар дудуқланишнинг бошланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар болалар неврози деб аталиб, психоген жарохат, чарчаш ва рухий зарбалар ўтиб кетиши билан дудуқланиш ҳам ўтиб кетиши мумкин. Баъзан, ўзидан из қолдиргани ҳолда турғун ва ривожланувчи дудуқланиш пайдо бўлади.
Бундай болалар гапиришдан қўрқадилар, уялтираверишлари натижасида, жим туришни афзал кўрадиган бўлиб қолишади.
Қаттиқ қўрқиш, катта жанжалнинг гувоҳи бўлиш, калтакланиш, қоронғу ҳонада қолиб кетиши, кучук тишлаши, баландликдан йиқилиши, сувга чўкиши, аварияга тушиши, истиманинг баланд кўтарилиб кетиши, ота-онасига ичикиш, ота ёки онасини йўқотиш, ўликнинг гувохи бўлиш каби воқеа ходисалар боланинг дудуқланишишни бошланишига сабаб бўлади.
- Дудуқланишнинг сабабини топиш ва даволаш керак. Болангиздан тўғри гапириш кераклигини талаб қилиб уялтирманг ва қаттиқ гапирманг.
-Болангизнинг ёнида унинг дудуқланаётганлиги ҳақидаги тортишув ва маслаҳатларингизни қилманг.
-Ота-она бир бировингизни айблаб, сен қилдинг дейишни фойдаси кам.
-Болангиз аниқ бирор бир воқеа-ходиса натижасида қўрқиб, дудуқланиб қолган бўлса, бу воқеани эслатманг.
-Ҳудди шамоллаш каби, бу дудуқланиш ҳам ўтиб кетишига ишонтиринг.
-Чапақай бўлса, ўнгқайликга ўрганиши учун тайзиқ ўтказманг.
-Мактаби, боғчасидаги устозларига болангиздаги бу ҳолатни тушунтиринг ва мактаб ва боғчасидаги бирор бир муштлашиш, жанжалли воқеа ҳақида суриштиринг. Айбламанг, талаблар қўйманг.
-Болаларни бу дудуқланиш устидан кулмасликлари учун касалликни енгишига чорлаш, ҳамдард бўлиш кераклиги ҳақида маслаҳатлашинг.
-Ака-опасининг бу дудуқланишига масҳара қилмаслик кераклигини уқтиринг.
-Бундай гапирма деб оғзини юмманг, балки, қандай гапириш кераклигини дона-дона қилиб тушунтиринг.
-Спорт тўгарагидаги ғолиблиги ва мағлубияти ҳақидаги маълумотларни олинг. Бокс, сузиш, дзюдо каби спорт тўғаракларига қатнашишини бироз тўҳтатиб туринг.
-Невропатолог, психоневролог, психотерапевт ва психолог, сўнг логопед билан биргаликда шуғулланганингиз маъқул.

Фарзандингизга ишонинг ва биргаликда дудуқланишини енгинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий