Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 27 декабря 2016 г.

Сухайлий

      Ўзбекистон Қаҳрамони
   Эркин Воҳидов таваллуди...
         нинг 80 йиллигига 

     Эркин ака, сиз бугун
             саксон ёшга кирибсиз,
    Икки давр роҳатин,
                   саодатин кўрибсиз.
    Бундай бахту саодат
            ҳар кимга насиб этмас,
    Фақатгина ўзингиз
              кўрмоққа улгурибсиз.

    Шўролар замонида
        комсомол бўлгандингиз,
    Ана шундан то хамон
          давру даврон сурибсиз.
    Қанча шуаро шунда
               мукофот олган эди,
    Ўшаларнинг рўйҳатин
           бошида сиз турибсиз.
    Ҳар бир замон, даврнинг
       ўз нашъаси, гашти бор,
    Икки давр нашъасин,
        завқини ҳам сурибсиз.
    Оллоҳ таоло Ўзи
      суйган қулин сийлагай,
    Сизнинг сийлаши сабаб:
      саксон ёшга кирибсиз.
    Саксон ёшнинг ўзи ҳам
       салкам бир аср демак,
    Шундай муборак ёшнинг
           роҳатини кўрибсиз.
    Мустақиллик даврида
    чунон юксак кетдингиз,
    Ватан, халқ Қаҳрамони
           унвонида юрибсиз.
    Муштарий, муҳлисларнинг
           саноғи йўқ, беадад,
    Неча жилд девонлардан
    кўшк, саройлар қурибсиз.
    Ғ а з а л и ё т   бобида
          янги мактаблар очиб,
    Унинг ҳар хонасига
        устоз бўлиб кирибсиз.
    Сизга таъзим қилганлар
       барчаси шогирдингиз,
    Аммо бетаълимларнинг
           шохларига урибсиз.
    Мир Алишер бобомиз
             арузда султон эди,
    У л у ғ  аллома  билан
      сиз ёнма...ён турибсиз.
    Бундай шараф, мартаба
           Оллоҳнинг инояти,
    Шундай юксак унвонга
           ўзингизни урибсиз.
    Олампаноҳ Шоҳимиз
    зўр мурувват кўрсатди,
    Тирикларнинг ичида
     тирик бўлиб турибсиз.
    Суҳайлий ҳам сизга энг
       садоқатли шогирддир,
    Минг..минглаб шогирдларнинг

       орасида  ю р и б с и з .

Комментариев нет:

Отправить комментарий