Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 23 декабря 2016 г.

Чўлпон ёди

Андижонда Чўлпон таваллудининг 119 йиллигига бағишланган тадбир

Адабиёт | 12/22/2016 9:31 PM     10092 марта ўқилди

 ЧЎЛПОН  ЁДИ

Андижон шаҳрида андижонлик озодлик куйчиси Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 119 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни ташкил қилиш таклифи “Чўлпон” жамғармаси раиси Чўлпоннинг жияни Ҳотамхожи Мирзахўжаевдан чиққан бўлсада табирда “Нафосат” ижодкорлар клуби иштирокчилари бўлган Андижон адабий гурунгги ижодкорлари ва “Эъзоз” ансанбили қатнашчилари фаол қатнашдилар.

Тадбирнинг бошланиши Чўлпон боғи олдига қўйилган улуғ шоирнинг ҳайкалига гул қўйишдан бошланган бўлса унинг тантанали қисми Андижон давлат университетида давом этди.

Тантанинг бошланиш маросимида вилоятнинг таниқли собиқ раҳбарларидан А.Собиров, Н.Саидов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан ёзувчи ва шоир, “Холис” газетасининг бош муҳаррири Қамчибек Кенжа, “Келажак” газетасининг бош муҳаррири Фарид Усмон, журналистлардан М.Отамир-заева, Н.Жалолиддин ва кекса шоирлар қатнашган бўлса, тантанали анжуманда Андижон университетининг олим ва профессор ўқитувчиларидан Чўлпоншунос олим профессор Д.Қуронов, филолог олим Ҳ.Каримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари шоира Х.Қўчқаровалар ҳамда университет талабалари қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққан профессор Д.Қуроновнинг Чўлпон асарларини нашр эттириш муаммолари ҳақидаги ва Чўлпоннинг жияни, уни кўрган бирдан бир инсон Ҳотамхожининг ва Чўлпон тўғрисида роман ёзган ажойиб носир ва шоир Наби Жалолиддиннинг дил сўзлари кўпчиликнинг гулдурос қарсаклари билан қарши олинди.

“Эъзоз” ансамбли қатнашчилари ижро этган куй ва қўшиқлар тадбирни чиройли ўтишида ўзига хос ўрин тутди.

Тадбирнинг учунчи қисми “Чўлпон” кўчасида жойлашган “Баланд гузар” номли кафеда бўлди. У ерда бир пиёла чой устида мушоира яна давом этди. Бу мушоирада шоирлар билан бирга “Эъзоз” ансамбли санъаткорлари ҳам ўз куй ва қўшиқлари билан қатнашиб анжуманни қизиқарли ва сермазмун бўлишига катта хисса қўшдилар.

Анжуманда қатнашган шоир, олим ва санъаткорларнинг чиқиши каминанинг қалбида ҳам катта таассурот уйғотди. Чўлпон бобомизга атаб кўп шеърлар ёзган бўлсамда уйга келиб шеъриятнинг қудрати ва инсон қалбига таъсири тўғрисида ажиб туйғулар уйғонди. Қўлимга қалам олиб янги туйғуларни қоғозга тушурдим. Бу шеър Чўлпонга аталмаган бўлсада Чўлпонга ўхшаш озодлик куйчиси бўлган Назрул Ислом номи билан шеърнинг инсонлар руҳига, фикрига, онгига таъсири ҳақида бўлди. Бу менинг тадбирдан олган тенгсиз таассуротим бўлди.

Ёдга тушди шу онда

Машраб, Чўлпон, Қодирий,

Бўлган ҳар бир замонда

Элга шеърнинг таъсири.

Бекорга ибн Сино,

Тибга шеър киритмаган.

Шеър кучин билар дунё,

Пок дилга шеър ҳамоҳанг.    

*Эркин Воҳидов достонидан олинди

Табирдан фотолавхалар(Дунё Ўзбеклари электрон сайтидан олинди)



Комментариев нет:

Отправить комментарий