Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 14 декабря 2016 г.

сотқин


Бир қарорга келдинг кўп ўйлаб,
Виждонингни сотдинг-ку эй дўст!
Ёлғонларни алжираб сўйлаб,
Ёв қўйнида ётдинг-ку эй дўст!

Сирларимни ўрганиб обдон,
Душманларга сотдинг-ку эй дўст!
Сўнг устимдан кулиблар шодон,
Лофларингни отдинг-ку эй дўст!


Ғийбатимни қилиб эрта - кеч,
Ҳаром гўштим тотдинг-ку эй дўст!
Вафо нима билмайсан - у ҳеч,
Вафодан сўз қотдинг-ку эй дўст!

Бунчалар ҳам нонкўр бўласан,
Тузларимни тотдинг-ку эй дўст!
Қоқилсам гар шодон бўласан,
Қаҳ - қаҳалар отдинг-ку эй дўст!

Кўнглим бугун сендан кўп безор,
Ғаразларинг ютдинг-ку эй дўст!
Кўнглим бошқа дўстга интизор,

Дўстлигимиз сотдинг-ку эй дўст!

Комментариев нет:

Отправить комментарий