САЙЛГОҲЛАРДА ГУРУНГ
Андижонлик
ижодкорлар кўп йиллардан буён ёзги анжу-манларини сайлгоҳларда ўтказиб
келадилар. Бу анжуманларда ижодкорлар ҳам мириқиб дам олсалар, ҳам янги
илҳомларга тўлиб келадилар. Лекин бу анжуманларнинг бир салбий томони бор эдики,
бу нарса
кўпдан бери ижодкорларни ўйлантириб келарди. Бу ижодкорларни
ўйлантирадиган салбий томон баъзи анжуманга келолмай қолганлар кейинги анжуман
қаерда бўлишини билмай чалкашиб кетса, айрим кун давомида бўш бўлолмай
фақатгина 3-4 соат қатнашиши мумкин бўлган талаба, ўқувчи ва ишдаги
ижодкорларга бутунлай имкон бўлмай қоларди. Бу нарсани ҳисобга олиб клуб бадиий
раҳбари Ғани Мажид анжуман орасидаги сешанбада бундай сайлларни ўтказиб доимги
анжуманни аввалгидай давом эттиришни таклиф қилганда барчага бу таклиф маъқул
бўлди. Бу таклифнинг биринчи амалий тадбиқи 17-май 2016 йил бўлиб ўтди. Бу
анжумандан кейин ижодкорларнинг барчаси бу таклиф жуда тўғри бўлганини
таъкидлашди.
Сайлгоҳлардаги
биринчи анжуман “Боғишамол” дам олиш маскани яқинидаги “Меҳмони валий”
зиёратгоҳида бўлди.(Бу зиёратгох тўғрисидаги туркум маколаларни кейинги
сахифаларда ўкийсиз) Очиқ табиат қўйнида, тоғларга чиқиб, ўрикзор боғларни
кўриб ижодкорларнинг бир илҳомига ўн илҳом қўшилди. Янги келган мехмон , ҳофиз
Дилшодбек Рустамовнинг қўшиқлари ҳаммага ором берди. Ундан илҳомланган шоирлар
Каримжон Фармонов ва Тўлқин Абановлар ҳам қўшиқлар айтиб гурунгдошларни
шодлигига шодлик қўшдилар.
Анжонча ош
тайёрлаш асносида ижодкорлар бир-бирлари билан ҳазул-ҳузул қилишиб, аскиялар
айтишиб, латифагўйлик қилишиб, қўшиқлар тинглашиб кун қандай кеч бўлганини ҳам
билмай қолдилар. Бу гурунгда янги аъзо Дилшодбек Рустамов билан гурунгдошлар
яқиндан танишдилар ва у бундан кейин гурунгда мунтазам келиш истагини баён
этди. Шундай қилиб “Нафосат” клуби ҳам, “Эъзоз” ансамбли ҳам яна битта аъзога
бойиди.
Бу анжуманда
ижодкорларнинг шеър ўқиш истаги ошиб раиснинг иккитадан шеър ўқиш талабини бир
неча марта бузганлар бўлди. Баъзилар эса ўзлари тартибга риоя қилиб иккитадан
ўқитгани учун раисдан норози ҳам бўлишди.
Ҳаво айниб ёмғир
ёғиш эҳтимоли барчани хавотирга солсада ҳеч ким тезроқ кетишга интилмас,
ҳазил-ҳузуллар тугамас эди. Ошни еб бўлингандан кейин ижодкорлар ичида ўтганлар
руҳига ва шу қабристонда ётганлар руҳига қуръон тиловат қилиб дуолар қилдилар.
Сайлгоҳ манзарали жойларида суратларга тушиб бу ажойиб дамларни фотолавҳаларга
муҳрладилар.
Бу анжуманга
келолмай қолган ўқувчи ёшлар, иш юзасидан кун бўйи бўш бўлишга вақт тополмаган
ижодкорларга ачиниб сайлгоҳлардан бир олам илҳом ва қувонч билан қайтиб келдилар.
Бу сайл кейинги учрашувларда янги-янги ижодларга сабаб бўлиши аниқ эди. Бу
анжуманда турли ишларга андармон бўлинганига қарамай тайёрланаётган “Нафосат
гулдастаси” тўплами ишлари бўйича ҳам қилинадиган ишлар, ҳозирги ҳолат,
муаммолар ҳақида келишиб олишга улгуришди. Ғани Мажид тўпламга материалларни
чала берган ижодкорлардан охирги марта камчиликларни йиғиб олди. Лекин кейинги
анжуманга янги келган Дилшодбек Рустамовни ҳам тўпламга қўшишга қарор қилишгани
учун тўпламни тайёрлаб нашрга беришни бир озга кечиктиришга қарор қилинди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров, рухшунос олим,
профессор
Комментариев нет:
Отправить комментарий