НАВОИЙНИ ЎЙЛАБ...
Шунчалар ҳам бўлурми инсон,
Ғазал мулкин бўлиб султони,
Халқин севган экан у чунон,
Ҳотамликда тенги йўқ они.
Куни билан халқ учун яшаб,
Туни билан қилибди ижод.
Ҳар кун фақат халқини ўйлаб,
Ўз манфаатин унутган ул зот.
Ҳар кун қилиб хайру эҳсонлар,
Ўз ишидан қилмай қаноат.
Неки бойлик топгани онлар,
Қилаверган экан саҳоват.
Шунча халқин севган улуғ зот,
Яна борми дунёда бирор?
Бутун умр қилибди ижод,
Ўз ишидан бўлиб бахтиёр.
Қанча улуғласак ҳам оздир,
Унга муносибдир минг эъзоз.
Ҳар ишила бизга устоздир,
Уни қанча эъзозласак оз.
Олов солар ҳар бир юракка,
Неча аср ўтган бўлса ҳам.
Илҳом бериб эзгу тилакка
Қўлларимга тутқазди қалам.
Комментариев нет:
Отправить комментарий