Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 мая 2016 г.

асални....

Асалнинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари


♥️℘.s.Асални нонга суриб ёки чойга қўшиб истеъмол қилишдан ташқари, бошқа қатор маиший ва косметик мақсадларда қўллаш мумкин. Асалнинг сизга қоронғи бўлган баъзи хусусиятлари билан қуйида танишасиз.

Қазғоқдан халос этади


Асал замбуруғга қарши таъсир қила олади. Уни шампунга қўшиб юборсангиз ёки уни мунтазам равишда бошингиз терисига сурсангиз қазғоқ ва бош қичишишидан халос бўласиз.

Бунинг учун 1 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ сув билан аралаштиринг ва ушбу аралашмани бош терисига 2 дақиқа давомида суртиб сингдиринг. Сўнг 2 соатга қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб ташланг. Буни 2 кунда 1 марта такрорланг.

Терини тозалайди

Уйда тайёрланган асалли скраб терини жуда яхши туширади, ўлик ҳужайраларни йўқ қилади ва юз рангини очади.

Бунинг учун 2 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ ош содаси билан аралаштиринг. Терини бироз ҳўллаб, сўнг айлана ҳаракатлар билан терини ишқаланг. Илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланг.

Чандиқлар битиб кетишида ёрдам беради

Асал ярадан қолган изларни тузатади ва тери рангини тиниқлаштиради.

Бунинг учун 1 чой қошиқ асални 1 чой қошиқ кокос ёки зайтун ёғи билан аралаштиринг ҳамда муаммоли жойни айлана ҳаракатлар билан бармоқларингиз учи ёрдамида 1—2 дақиқа давомида массаж қилинг. Устидан иссиқ сочиқни ёпиб қўйинг ва совигунича қолдиринг. Ҳар куни такрорланг.

Ҳуснбузарларни даволайди

Асал таркибидаги бактерияларни ўлдирувчи ва намлантирувчи компонентлар ҳуснбузарларни даволайди, шамоллашга қарши бирикмалар эса қичишиш ва қизаришларга барҳам беради.

Бунинг учун асални муаммоли жойларга суриб, 15—20 дақиқага қолдиринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Терини намлантиради

Асал табиат инъом этган ажойиб намлантирувчи воситадир. У терига намлик ва ҳаво киришини кучайтиради.

Бунинг учун 1 чой қошиқ асални юзга суриб, 15—20 дақиқага қолдиринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Кутикулани юмшатишга ёрдам беради

Асалдаги озуқавий моддалар ва ферментлар тирноқ атрофидаги ёрилган, қуриб кетган терини юмшатади.

Бунинг учун 1 чой қошиқ асални 1 чой қошиқ табиий олма сиркаси ва кокос ёғи билан аралаштиринг. Кутикулага ҳар куни суринг ва 10 дақиқага қолдиринг, сўнг ювиб ташланг.

Куйган жойларни даволайди

У нафақат тўқималар қайта битиб кетишини тезлаштиради, балки бактерияларни ўлдириш орқали инфексия юзага келиши олдини олади.

Бунинг учун тананинг куйган қисмига юпқа қилиб асал суринг, у сингиб кетгач, яна такрорланг.

Аллергияни даволайди

Асал таркибида кам миқдорда мавжуд бўлган гул чанги иммунитетни кучайтириб, аллергик реаксияни камайтиради. Бироқ бунда ўзингиз яшайдиган ҳудудда йиғилган асалдан фойдаланинг.

Бунинг учун ҳар куни 2—3 чой қошиқ асал еб туринг.

Йўтални даволаб, томоқни юмшатади

Асалнинг бактерияларни ўлдирувчи, иссиқликни туширувчи ва шамоллашга қарши хусусиятлари шамоллашнинг илк белгилари намоён бўлганидаёқ қўл келади.

Бунинг учун 1—2 ош қошиқ асални битта лимон суви билан аралаштиринг ва ичиб юборинг, бунда суюқликни оғизда бироз вақт ушлаб туринг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий