Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 4 мая 2016 г.

Фарид ака

АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА
ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
      

Яқинда Андижон адабий гурунггида гурунг раҳбари Ғани Мажиднинг “Мен билган Фарид Усмон” номли янги китоби эълон қилинди. Китоб бундан бир неча йил муқаддам эълон қилинган “Мен билган андижонлик ижодкорлар” китобининг давоми бўлиб муаллиф бу китобда энди андижонлик ижодкорлар ижодига чуқурроқ таҳлил билан ёндошган. “Мен билган андижонлик ижодкорлар” да 170 та ижодкор билан адабий жамоатни таништирган бўлса, энди уларнинг ҳар бирига ижодкор ва шахс сифатида қандай инсонлигини ёритишни муаллиф ўз олдига
мақсад қилиб қўйган. Муаллиф бу китобни таниқли шоир ва носир Фарид Усмоннинг 70 ёшли юбилейига ўзига хос совға сифатида тайёрлаган. Китоб сўнгидаги муаллиф ниҳоясида шундай сатрлар бор:
“Каминанинг ушбу рисолани ёзишдан мақсади Фарид Усмонни кўкларга кўтариб мақташ эмас, балки унинг инсон сифатида ва ижодкор сифатида эришган ютуқларини эътироф этишдир. Юқорида таъкидлаганимдек мен уни камчиликлари йўқ, фариштадай оппоқ демоқчи эмасман. Камчилик ва хато ҳаммада бор, лекин инсоннинг айниқса ижодкорнинг эришган ютуқларидан кўз юмиш инсофли одамнинг иши эмас. Ҳар бир ижодкор ўз фаолияти давомида нимгадир эришади, нималарнидир кашф этади, ўзига хос қандайдир бир ирмоқ яратади. Биз эса унинг ирмоғидан сув ичиб туриб фақатгина камчилиги ҳақида сўзлашни ёқтирамиз. Менинг назаримда ижодкор фақатгина ўзи ижод қилиб қолмай атрофидаги ижодкорлар ҳақида ўзи билган ютуқларни баён этиб кетиши ҳам виждони олдида ижодкорлик бурчидай туюлади. Фақат ўз ижодини ўйлаган ижодкор менга худбиндай туюлади”.
Китобда Фарид Усмоннинг деярли барча асарларига қисқа бўлса ҳам баҳо беришга ҳаракат қилинган. Бу баҳо албатта, жуда чуқур деб бўлмасада ўқувчи кўз олдига ижодкор Фарид Усмон портретини чизиб бера олади.
Китобда Фарид Усмоннинг нафақат китоблари таҳлил қилинган, балки унинг ижодкорлар орасида ўзини тутишидан тортиб дўстлари олдидаги ўзига хос одатларигача баён қилинади.
Китобни ўқир экансиз ижодкорларнинг ҳар бири тўғрисида манашундай эътироф китоблари кераклигини хис қиласиз. Бундай китоблар бугунги кундаги ижодкор-ларимизни келгуси авлодга таништиришда катта ўрин тутиши шубҳасиз.
Бу китоб Андижон адабий гурунггида бошқа ижодий жамоаларда бўлмаган ўзига хос дўстона, оқибатли, самимий, ижодий муносабат шаклланганидан дарак бериб турибди.

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров



Комментариев нет:

Отправить комментарий