ХОТИРА
Хотирасиз
яшолмас инсон,
Ўтганларни
эслар ҳар қачон,
Эзгу
йўлга бошлайди ҳар он,
Аллоҳ
берган ҳислат хотира.
Хотирасин
йўқотса кимдир,
Соғлом
инсон у саналмайдир,
Хотира
бу—ўзлигинг ахир,
Аллоҳ
берган неъмат хотира.
Ҳайвонларда
хотира бўлмас,
Улар
ота-бобосин билмас,
Бир-бирига
оқибат қилмас,
Инсонларга
зийнат хотира.
Муқаддасдир
аждодлар ёди,
Улуғларнинг
улуғ авлоди,
Хотирадан
ўчмайди оти,
Инсонларга
одат хотира.
Кезавермай
ҳар кун бозорни,
Гоҳ-гоҳ
сайр қилиб мозорни,
Кетказайлик
дилдан ғуборни,
Бўлса
ҳамки меҳнат хотира.
Кексаларни
айлайлик эъзоз,
Ўзлигини
билмоқ қандай соз,
Ташвишлардан
кечайлик бир оз,
Ўзлигингга
ҳурмат хотира.
Комментариев нет:
Отправить комментарий