Отам
(Бобом
Мухторжон хотирасига)
Салкам
тўқсон ёшида,
Оламдан
ўтди отам.
Оиламиз
бошида,
Айрилиқ
бўлди мотам.
Олти
ўғил, уч қизи,
Тўпланса
бозор эди.
Тилида
“сен” мас, “сиз” и,
Сахий
беозор эди.
Шукрни
канда қилмай,
Тинмай
дуо қиларди.
Бувим
ўрнин билдирмай,
Бошимизни
силарди.
Кимнинг
кўнгли бузилган,
Чорасини
қиларди.
Синган,
чиққан, узилган,
Табобатни
биларди.
Ёшликда
ўзи жуда,
Қийинчилик
кўрганди.
Айни
уруш авжида,
Ўн бир
ёшда бўлганди.
Ҳар
ёнда очарчилик,
Қорин
нонга тўймасди.
Йўқчилик,
очарчилик,
Кўз
очишга қўймасди.
Тегирмонда
ёрдамчи,
Уста,
дурадгорчилик.
Колхозда-чи ? Табелчи,
Ўрганди
дехқончилик.
Меҳнатла
енгиб ўтиб,
Бағри
қувончга тўлди.
Саксон,
тўқсонга етиб,
Пиру
бадавлат бўлди.
Умри
ўтди тўғрилик,
Ҳалолликда,
меҳнатда,
Қилиб
фақат яхшилик.
Номи
қолди ҳурматда
Бугун
ўчмас дилларда,
Абадий
хотираси.
Номин
битар шеърларда,
Камола
набираси
Комментариев нет:
Отправить комментарий