Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 15 мая 2016 г.

Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси

✅бугун душанба!✅Агар кодир бўлсангиз рузадорлар карвони билан бирга бўлинг!✅ Агар кодир бўла олмасангиз - бошка диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рўзага койим бўлишини ...


Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси.

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻗَﺘَﺎﺩَﺓَ ﺍﻷَﻧْﺼَﺎﺭِﻱِّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺳُﺌِﻞَ ﻋَﻦْ ﺻَﻮْﻡِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟِﺎﺛْﻨَﻴْﻦِ
ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﺫَﺍﻙَ ﻳَﻮْﻡٌ ﻭُﻟِﺪْﺕُ ﻓِﻴﻪِ ﻭَﻳَﻮْﻡٌ ﺑُﻌِﺜْﺖُ ﺃَﻭْ ﺃُﻧْﺰِﻝَ ﻋَﻠَﻲَّ
ﻓِﻴﻪِ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ )
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам душанба куни рўзаси ҳақида
сўралганларида: «Бу мен туғилган кун, мен
пайғамбар қилиб юборилган ва менга
Қуръон нозил қилинган кун», дедилар
(Имом Муслим ривояти).


ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﺗُﻌْﺮَﺽُ ﺍﻷَﻋْﻤَﺎﻝُ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻻﺛْﻨَﻴْﻦِ ﻭَﺍﻟْﺨَﻤِﻴﺲِ ﻓَﺄُﺣِﺐُّ
ﺃَﻥْ ﻳُﻌْﺮَﺽَ ﻋَﻤَﻠِﻲ ﻭَﺃَﻧَﺎ ﺻَﺎﺋِﻢٌ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар
душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор
бўлган ҳолимда кўрсатилишини
истайман» (Имом Термизий ривояти).

ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ ﻛَﺎﻥَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻳَﺘَﺤَﺮَّﻯ ﺻَﻮْﻡَ ﺍﻻﺛْﻨَﻴْﻦِ ﻭَﺍﻟْﺨَﻤِﻴﺲِ ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва саллам душанба ва пайшанба кунлари
рўза тутишга эҳтимом берардилар» (Имом
Термизий ривояти).

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﺃَﻭْﺻَﺎﻧِﻲ ﺧَﻠِﻴﻠِﻲ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺑِﺜَﻼﺙٍ ﺻِﻴَﺎﻡِ ﺛَﻼﺛَﺔِ ﺃَﻳَّﺎﻡٍ ﻣِﻦْ ﻛُﻞِّ
ﺷَﻬْﺮٍ ﻭَﺭَﻛْﻌَﺘَﻲْ ﺍﻟﻀُّﺤَﻰ ﻭَﺃَﻥْ ﺃُﻭﺗِﺮَ ﻗَﺒْﻞَ ﺃَﻥْ ﺃَﻧَﺎﻡَ ‏( ﻣﺘﻔﻖ
ﻋﻠﻴﻪ ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар:
«Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда)
икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда
ухлашдан аввал витр намозини ўқишни
менга васият қилдилар» (Муттафақун
алайҳ).

ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮﻭ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻌَﺎﺹِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ
ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ‏« ﺻَﻮْﻡُ ﺛَﻼﺛَﺔِ
ﺃَﻳَّﺎﻡٍ ﺻَﻮْﻡُ ﺍﻟﺪَّﻫْﺮِ ﻛُﻠِّﻪِ ‏» ‏(ﻣﺘﻔﻖ ﻋﻠﻴﻪ ).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан)
уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш
(билан баробар)»

(Муттафақун алайҳ). Ассаламу алайкум,эслатиб ўтамиз,бугун душанба !!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий