Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 28 мая 2016 г.

абдунаби абдурахманов -ватан --

ЭНГ  УЛУҒ, ЭНГ  АЗИЗ, МУҚАДДАС  ВАТАН”!

Бор эрур оламда,бир жаннат макон,
Гуллаган,яшнаган,боғ,чаман бўстон,
Бу гўзал мустақил,Ҳур ЎЗБЕКИСТОН,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!

Нақадар гўзалсан,эй Она – диёр,
Осмонинг мусаффо,тиниқ беғубор,
Кўз тегмасин,халқим,яшар бахтиёр,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!


Истиқлол туфайли юртим фаровон,
Юрт боши халқпарвар ҳамда меҳрибон,
Ўзбегим,Туроним,доим бўл омон,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ, МУҚАДДАС ВАТАН”!

Ортмоқда кун сайин обрў – хурматинг,
Жаҳонга таралди шону – шухратинг,
Тенги йўқ мисилсиз кучу қудратинг,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!

Кутмоқда ёшларни толе,бахт – иқбол,
Келажак ёш авлод бўлсин баркамол,
Яшасин абадий буюк ИСТИҚЛОЛ,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!


Комментариев нет:

Отправить комментарий