Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 31 мая 2016 г.

рўза



Луқмони ҳаким бир куни ўғлига деди:
“Бугун рўза тут ва нимаики гапирсанг, ёзиб қўй. Кечқурун куни билан гапирган гапингни ҳисоботини бериб, сўнг ифторлик қиласан."
Кеч киргач ўғил отасига ҳисоб бера бошлади. Ҳисобот тугаганида тун яримга яқинлашган эди. Эртасига ўғлига яна ўша гапни айтди.
Ўғли эса, тағин ярим кечагача ҳисоб берди.
Учинчи куни ҳам ўша гапини такрорлади.

Ўғли шунда ўзи: “гапларимнинг ҳисоботини бергунимча жуда кеч бўлиб қоляпти.
Бу ёқда ифтор ҳам қилиш керак”, деб ўйлади.
Сўнг ҳисоб беришдан қўрқиб, кундузи ҳеч нарса гапирмади.кечқурун отаси ҳисобот талаб қилди. Ўғли айтди:
“Сизга ҳисоб беришдан қўрқиб, бугун ҳеч нарса гапирмадим”.
Луқмони ҳаким:
“Бор, рўзангни очиб, овқатингни е!”, деди.
Шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний айтадиларки:
“Кам гапирувчининг Қиёматдаги ҳолати Луқмони ҳаким ўғлининг учинчи кунги ҳолатидек қувончли ва енгил бўлади!”

Комментариев нет:

Отправить комментарий