Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 23 мая 2016 г.

интизор

Сен айтганча зулмат эмас дилинг қари
Тассаввурим- дунё билан дард талашган
Қалбим қора ботқоқ билгин десанг, билдим-
Демак- унда нилуфарлар ғунчалашган.

Йиллар ўтди, борган сари тўлиб борди
Меҳр, соғинч, илинжлардан ярим кўнглим.
Кўз тегмасин дея унга қатор қилиб
Ҳурга ҳавас кўзларингдай мунчоқ тақдим.


Кимлар деди, бу такаббур, бу-ку, тантиқ,
Ҳеч кимсага дил ёрмайди, ёролмайди.
Шеърларидан ўзгасини яхши кўрмас,
Шеърларидан ўзгасини кўролмайди.

Ойлар ўтди, йил ўтди-ю, сен келмадинг,
Яна қанча кимса айтди – келолмайди.
Ғурурини устун қўяр ўзидан ҳам
Шундан худо қаҳри келган- севолмайди!

Ишонмадим, ишонмадим, севавердим,
Кўнглим йиғлаб турса ҳамки, кулавердим.
Кўксим ёриб сиёҳ қилиб шеърларингни
Қондан битдинг, мен  яна жим туравердим.

Ер бўлдим мен, сенчи баттар ҳаволандинг,
Сўлдирсанг-да гул танимни кечирвордим.
Жавобига севгим арзон баҳоладинг
Гуноҳмиди сенга меҳр ичирганим?!

Балки, сенга мос бўлмадим осмонгинам,
Балки, кўнглинг замин ишқин этди нари?
Тасаввурим дунё билан дард талашган
Сен айтганча зулматмасди кўнглинг қари…

Комментариев нет:

Отправить комментарий