ИЖОДКОРЛАРНИНГ ЁЗ ГИ УЧРАШУВЛАР УЧУН ҚАРОРИ
Андижон адабий гурнггининг бу сафарги анжумани ёзги
учрашув-ларни қандай ўтказиш, хотира куни учрашувларининг муҳокамаси ва
оқибатни кучайтиришга бағишланди. Учрашув одатга кўра соат 10 га белгиланган бўлса-да ёш
ижодкорлар соат 9 даёқ йиғилиб бўлган эди. шунинг учун “Нафосат” клубининг
бадиий раҳбари катта ижодкорлар келгунча ёш ижодкорлар билан мушоирани бошлаб
туришга қарар қилди.
Бу учрашувга янги ижодкорлардан ҳам келганлигини ҳисобга
олиб яна клубнинг мақсад, вазифа ва имкониятлари ҳақида тўхталгач янги
ижодкорлар билан танишув бошланди. Уларнинг ижодий даражаси, яшаш шароити, клуб
анжуманларига келиш имкониятлари ўрганилгач уларга анкеталар бериб
тўлдиришларини сўради.
Клуб
анжуманининг кейинги рубрикаси ижодкорларнинг хотира кунлари ўз мактаб ва
коллежларида ўқиган шеърларини тинглаш бўлди. Шеърлар тинглангач
уларнинг камчиликлари ҳақида тўхтаб соат 14 даги дарсда бу камчиликлар ҳақида
алоҳида суҳбат қилинишини эълон қилди.
Бу орада катта ижодкорларнинг ҳам деярли кўпчилиги келиб
улгурган эди. Шунинг учун асосий мушоира бошланиб кетди. Бир кун аввал қаттиқ
шамол ва сел ёққани учун айрим ижодкорлар келолмаган эдилар. Шундай бўлса ҳам
клуб раҳбари Ғани Мажид айрим қолдириб бўлмас масалаларни муҳокамага ташлади.
Катта ижодкорлар ўз ижодий намуналарини ўқиб бўлгач кечиктириб бўлмас
масалаларни муҳокамага қўйиш бошланди.
Бу масалаларнинг биринчиси бундан кейинги анжуманларни
ўтказишдаги ўзгариш эди. Ғани Мажид ёзги мавсумда одатга кўра мушоиралар ёзги
дам олиш жойларида бўлишини лекин ахборот ресурс марказида бўладиган мушоира ва
дарслар аввалгидай давом этишини эълон қилди. Биринчи сайлгоҳдаги анжуман “Боғи
шамол” дам олиш зонаси яқинидаги чойхонада бўлишини ва бунинг учун қаерда, соат
нечада йиғилиш келишиб олингач навбатдаги масалага ўтилди.
Кейинги масала хотира ва қадрлаш куни муносабати билан
10-мактабда ўтказилган тадбир ва уни тайёрлашда клуб аъзоси Ҳамида
Турғунованинг ҳизмати тўғрисида бўлиб бу тадбир қандай ўтганини баён қилгач
Ҳамидахонга клуб номидан ташаккур эълон қилди ва ёзма ташаккурномани мактаб
раҳбариятига жўнатиш учун тақдим этди.
Клуб учун шу пайтгача алоҳида жой бўлмаётгани масаласига
тўхталиб Ғани Мажид клубнинг “Эъзоз” дастаси, вақтинча санъат мактабида
репитиция қилиб туришини маълум қилди.
Оқибат масаласида барча ижодкорларга мурожаат қилиб Ғани
Мажид ҳар бир ижодкор кимнинг яшаш жойи келолмай қолган қайси ижодкорга яқин
бўлса ҳабар олиб туриши ижодкорлик ва инсоний бурчи эканини, ўзи Ҳабибуллоҳ
Исомиддиндан хабар олгани ва унинг аҳволини ҳамда саломини анжуман қатнашчиларига
етказди.
Ғани Мажиддан кейин клуб аъзоси халқ табиби, тиббий шеърлар
ижодкори профессор Абдуқодир Саттаров сўз олиб ўтган анжумандан бугунги кунгача
ижодкорларнинг қанча асарлари интернет орқали эълон қилингани ҳақида гапириб бу
эълонларни эсдалик учун рангли вароқларга нусҳа кўчириб келиш мумкинлигини
айтиб, намуна кўрсатди. Чунки барча ижодкорларда ҳам интернетга кириш имкони
бирдай эмаслиги бунга зарурат туғдирарди.
Соат 14 дан кейинги анжуманда ҳам ёшларга анжуман қарори
етказилди ва янги келган ижодкорларга клуб мақсад ва режалари ётиғи билан
тушунтирилди. Ёшлар ҳам ёзги анжуманларда иштирок этиш ниятини билдиришгач
уларнинг талаблари ҳам мамнуният билан қабул қилинди.
Мактабларда ўқиш якунланаётгани муносабати билан Ғани Мажид
ёшларнинг охирги қўнғироқ ҳақидаги шеърлари тинглади ва ўқилган шеърлардан
қайси бирларини мактаб охирги қўнғироқлари тадбирларида ўқиб бериш мумкинлиги
ҳақида маслаҳатлар берди. Ҳамда уларга ёзда ҳам клуб анжуманлари тўхтамаслигини
эълон қилди.
Саттаров Абдцкодир Нурмухаммад ўғли-рухшунос
олим ,профессор,
Ҳолида Ҳасанова,
“Нафосат” клуби аъзоси, шоира
Комментариев нет:
Отправить комментарий