Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 16 февраля 2016 г.

как оказать первую помощь,если вы не врач

Практика, 12 часов назад
Как оказать первую помощь, если вы не врач
О правилах ПМП много неверных представлений.

Источник:Depositphotos.com

Заботиться в первую очередь о собственной безопасности

Из советских книг эту фразу запомнили все и передали своим детям. Но на курсах по оказанию первой помощи обязательно акцентируют внимание на очень простом правиле: сначала определите, что угрожает вам, а уже потом — что угрожает пострадавшему, ведь если с вами что-то случится, помочь вы уже не сможете.

Правильно. Оцените обстановку, вызовите скорую помощь или службу спасения (по номеру 112 можно дозвониться при нулевом балансе или вообще без сим-карты). Воздержитесь от экстремального героизма, заботьтесь о собственной безопасности, — рассказывает «Здоровью Mail.ru» Анатолий Титов, инструктор-методист компании «Арибрис».

мастопатия

Мастопатия

Бу касалликни ўз вақтида даволатмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Кўкрак бези касалликлари орасида энг кўп учрайдигани мастопатия хасталигидир. Статистик маълумотларга қараганда, бу касаллик 50-80 фоиз аёлларда учрайди ва 20-25 ёшдан 45-50 ёшгача бўлган аёлларда кузатилади.


Мастопатия ёки бошқача қилиб айтганда, кўкрак безининг фиброз-кистоз касаллиги натижасида кўкрак бези тўқимасида бир қатор ўзгаришлар юзага келади. Мастопатия касаллигини тиббий тилда кўкрак бези тўқимасининг дисгормонал гиперплазияси деб айтиш мумкин. Яъни, аёл кишининг организмида рўй берган гормонал номутаносибликлар натижасида кўкрак безида фиброз тўқиманинг ўсиши кузатилади.

пятница, 12 февраля 2016 г.

сўрма холимники




         СЎРМА ҲОЛИМНИКИ…
 
 Воҳ ажаб, золим фалак бўлди яна хунхорроқ,
 Ҳар қаён бордим кезиб, дунё кўрунди торроқ.
 Толеимни ахтарурмен, лек яшармен хорроқ,
 Сўрма ҳолимники, бўлдум бурноғидин зорроқ,
 Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.


 Не киши билгай бу олам ичра инсон қадрини,
 Меҳнату жангда синаб, сўнг тан олурким мардини.
 Лек алам, ҳижронда қолса, ким билур дил зардини,
 Бунда тақрир айлай олмон банди-бандим дардини,
 Юз темур банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.

 Ногаҳон Жайҳун суйидек этти кўз ёшим арииқ,
 Жабридин золим фалакнинг бўлди ранг рўйим сариғ.

самарқанд сари (давоми)

 Самарқанд сари (давоми) Дурбек Қўлдашев

Алп Баҳодир шогирдига юзланаркан:

- Амирзодам! Алар, бирқозон  деб аталадур, иккинчи номи – сақоқуш! Сиз, ҳушёр туруб тафарруж этиб олсангиз, нариги жонибға ўтуб олғонимизда сўйлаб берамен, бу қушлар ҳақида, - деди.


Паррандаларнинг тинимсиз  чағур-чуғурлари бутун атрофни тутиб кетганди...

Айниқса, галадаги ғозларнинг ғағиллашлари, қулоққа бошқаларникидан бир мунча баланд  эшитилиб  турарди...

Устоз! - деб қолди валиаҳд, яна, қушлардан кўз узолмай: “Биргина, илбосун тутуб олғонимизда эди”, деганди, Алп Баҳодир мийиғида жилмайиб қўяркан:

- Амирзодам! Жоним била эрди, аслиға, буни ҳеч бир душвор жойи йўқ, бироқ, шу пайт ов била андармон бўлуб, йўлдан қолуб кетсак, Марғинонға “етти хуфтон”да кириб боришға тўғри келадур. Ғолибо, Хўжанд атрофларида ҳам қушлар бундан-да бисёр жойлар бор. Тенгри рост келтурса, шикорни ўша кўлларда қилабиз, - деб қўйди.

среда, 10 февраля 2016 г.

заъфдин ....

                       ЗАЪФДИН ГЎЁ МЕНИНГ


 Севги ҳам ошиқ элиға балки бахт-иқболдур,
 Бахту иқбол топди гар ким турмуши ҳам болдур.
 Кимға бу бўлғай муяссар, кимда турфа ҳолдур,
 Заъфдин гўё менинг бу зор жисмим нолдур,
 Ким,анинг шарҳин демакта хома тили лолдур.

 Рашку ҳижрон доғиданким бўлди ўт қалбим яро,
 Не яро, балки бу ғамдин тотли рўзғорим қаро.

ким кўрар...

             КИМ КЎРАР ХУРШИДНИ.


 Сўзни ким сўз дер эди гар унда маъно бўлмаса,
 Боғ эса бўстон бўлолмас гули раъно бўлмаса.
 Мен нечук кўнгил қўярдим ўзи танҳо бўлмаса,
 Ким кўрар хуршидни ул моҳ сиймо бўлмаса,
 Ким сўрар шаккарни ул лаъли шакарҳо бўлмаса.

 Дард чекиб ҳижронда қолсанг, собир ўлган яхшироқ,

боболаримиз рухини

УЛУҒ БОБОЛАРНИ ЁД ЭТИБ
Гар ўзбек умримни қандай яшадим,
Деб кечган йўлига назар ташласа,
Қуёшлар макони Асқартоғдайин

Уфқни тўсганча юксалар “Хамса”.


9-14-феврал кунлари Ўзбекистонда ўзига хос байрам кўринишида нишонлаш анъанага айланган. Бу кунлар шеърият мулкининг султони буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ва шоҳ ва шоир Бобур Мирзо ҳам таваллуд топгани бундай катта байрамга сабаб бўлмоқда. Бу кунларни ҳеч қаерда байрам деб эълон қилинмаган. Лекин барча ўқув юртларида, ҳокимликларда, ижодий ташкилотларда бу кунни ажиб бир кўтаринки кайфиятда кутадилар. Бу кун албатта буюк бобокалонларимиз пойларига гулчамбарлар қўйиб шеърларидан ўқиб, қўшиқларидан куйлаб руҳларини шод этадилар.
Андижон вилоят ахборот ресурс марказида ҳам бу кунни ажойиб шеърият ва санъат байрамига айлантириб кутиб олинди. Кечага Андижон шаҳардаги 10-чи умум таълим мактаб  ўқитувчилари