Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 12 февраля 2016 г.

сўрма холимники




         СЎРМА ҲОЛИМНИКИ…
 
 Воҳ ажаб, золим фалак бўлди яна хунхорроқ,
 Ҳар қаён бордим кезиб, дунё кўрунди торроқ.
 Толеимни ахтарурмен, лек яшармен хорроқ,
 Сўрма ҳолимники, бўлдум бурноғидин зорроқ,
 Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.


 Не киши билгай бу олам ичра инсон қадрини,
 Меҳнату жангда синаб, сўнг тан олурким мардини.
 Лек алам, ҳижронда қолса, ким билур дил зардини,
 Бунда тақрир айлай олмон банди-бандим дардини,
 Юз темур банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.

 Ногаҳон Жайҳун суйидек этти кўз ёшим арииқ,
 Жабридин золим фалакнинг бўлди ранг рўйим сариғ.

 Бўлғамен ҳар дам хаёлға телбадек мустағрик,
 Масту беҳудлик била умрингни ўткардинг, дариғ,
 Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима хушёрроқ.

 Гар киши мискин эрурким, ҳеч қачон бўлмайди шод,
 Туну кунлар ўлтирибким айлагай Оллоҳни ёд.
 Дилдағи армонларингни доимо этғил ирод,
 Ғафлат уйқусидин уйғон гар тилар бўлсанг мурод,
 Ким, етар мақсадға ҳар ким бўлса ул бедорроқ.

 Дашт аро юрмоқ не ҳожат, унда бордур не рафиқ,
 Гар менга раҳм айлаюрсан, берироқ ке, эй рафиқ.
 Кўнглима таскин берибким, бир нима эй, ке рафиқ,
 Ўлгали еттим, менинг жоним ғамин е, эй рафиқ,
 Даҳр аро чун йўқ киши сендин манга ғамхорроқ.

 Бир умр олам аро ошиқ юрурким дарбадар,
 Куйса у ҳижрон аламда ноласи осмон қадар.
 Тортибон жабру жафо, сен Суҳайл, ўлсанг агар,
 Келмас ўхшар заҳматинг ислоҳга, Бобур магар,
 Ҳар давоким қилдилар, бўлди тақи беморроқ.
                        .................................

                                                           СУҲАЙЛИЙ

                                                     (Қоражон ҚОДИРОВ)

Комментариев нет:

Отправить комментарий