Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 10 февраля 2016 г.

заъфдин ....

                       ЗАЪФДИН ГЎЁ МЕНИНГ


 Севги ҳам ошиқ элиға балки бахт-иқболдур,
 Бахту иқбол топди гар ким турмуши ҳам болдур.
 Кимға бу бўлғай муяссар, кимда турфа ҳолдур,
 Заъфдин гўё менинг бу зор жисмим нолдур,
 Ким,анинг шарҳин демакта хома тили лолдур.

 Рашку ҳижрон доғиданким бўлди ўт қалбим яро,
 Не яро, балки бу ғамдин тотли рўзғорим қаро.

 То ҳануз ҳасратдадурмен, дилларим мотамсаро,
 Заъфлик жисмим била бу нотавон кўнглум аро,
 Дарди ёр эрканға ушбу эгма қаддим долдур.

 Гар тилар бўлса санам жонимни мен қурбон этай,
 Не тилар эрса бериб, балки мақсудға етай.
 Гар мурод ўлмаски ҳосил, бош олуб қайға кетай,
 Мен дамодам қон ютармен ҳажр аёғидин, нетай,
 Ўзгаларнинг жоми васли гарчи моломолдур.

 Ул қуёшсиз кенг жаҳонда ногахон қолгум бекас,
 Йўқ бўлурман дўл, қуюнда учган каби хору хас.
 Орази, қошиға дилда ортуқ меҳру-хавас,
 Зулфиға вобастамен, васлиға йўқдур дастрас,
 Эй хуш ул озодаким, беқайду фориғболдур.

 Мен нетай ҳижрондадурмен, айлади кўп жабуро,
 Телбадек кўрдики ғоят, қолмади ҳеч сабуро,
 Васл учун, Суҳайлийга, фурсат-он келгандуро,
 Ул парийдин мен нечук жон элтарменким, Бобуро,
 Васли мушкул, ҳажри муҳлик, ғамзаси қаттолдур.
                         .....................................

           
                                                                СУҲАЙЛИЙ
                                                         (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                                                 Андижон 

Комментариев нет:

Отправить комментарий