Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 февраля 2016 г.

табрик

“Малҳам” табобат маркази бошлиғи, пофессор Абдуқодир Сатторовга
Маданият ва Санъат, Муносабат | 18.02.2016 18:36     11228 марта ўқилди 

ТУҒИЛГАН КУН БАРЧАГА
КАТТА БАХТ..У, САОДАТ!
“Малҳам” табобат марказининг
бошлиғи, халқаро пофессор
садоқатли дўстимиз ҳурматли
Абдуқодир Сатторовга

Инсоннинг ҳуш кўргани ҳақиқат ва адолат,
Бу албат, орзу..ният, эзгуликдан далолат.
Ҳар кимсага қувонч..у, бўлсин қалбига рағбат,
Аммо умр ўтиши берилган қисқа муддат,
Туғилган кун ўтказиш барчага яхши одат,
Ажойиб бир тантана, катта бахт..у, саодат!
Табрик, саломлар айтиб. дўст..у, ёрлар келишар,
Чақчақлашиб, шолданиб, ҳазил..мазаҳ қилишар.
Иззат..ҳурматлар билан азиз меҳмон бўлишар,
Қувончлари бир жаҳон, қониб, яйраб кулишар.
Йил ва замон ўтиши ниҳоятда бир шиддат,
Туғилган кун ўтказиш катта бахт..у, саодат!
Абдуқодир дўстимиз олдилар катта унвон,

Илму урфон бобида ошдилар улкан довон.
Энди у зотнинг йўли равшан, порлоқ ва равон,
Узоқ бўлсин умри ҳам, турмушлари фаровон.
Туғилган кун ўтказиш барчага яхши одат,
Шодиёна тантана, катта бахт..у, саодат!
Бунга эришмоқ учун қанча синовдан ўтди,
Машаққат, меҳнат билан ушбу фурсатни кутди.
Муяссар бўлгач, эса ғам..андуҳни унутди,
Барча дўст..у, ёронлар қутлаб, муборак этди.
Бундай бахтга эришмоқ катта бахт..у, саодат,
Туғилган кун ўтказиш барчага яхши одат!
Дўстимизнинг касби кўп, бири табиб..шифокор,
Тиним билмай ишлайди, эл..юртига фидокор.
“Малҳам” табобат марказ бошлиғи, унга саркор,
Бугун бу дўстимизга табрик, қутловлар даркор!
Туғилган кун ўтказиш барчага я х ш и о д а т .
Шодиёна бир кундир, катта бахт..у, саодат!
Олимнинг ишларини олам..жаҳон тан олди,
Ақл, заковат билан кенг жаҳонга жар солди.
Дунё аҳли таниган зўр олим бўлиб қолди,
Ижод ва илҳом билан яна ҳам ўйга толди.
Бу ҳаммаси илоҳий тасодиф ва куч қудрат,
Туғилган кун ўтказиш катта бахт..у, саодат!
Бундай қутлуғ айёмлар умрга умр қўшар,
Дилларга сурур бериб, тандаги қонлар жўшар.
Биров элликдан ошар, биров олтмишдан ошар.
Кимнинг қалбида армон, кимлар армонсиз яшар!
Й и л ва з а м о н ўтиши ниҳоятда бир шиддат,
Туғилган кун ўтказиш катта бахт..у, саодат!
Ижодий маҳсуллари интернетда жамул..жамъ,
Ўқиб, кузатувчилар барчалари бош ҳакам.
Я р а т г а н асарлари икки юздан эмас кам,
Суҳайлий ҳам ижодда олим билан ҳамқадам.
Бу ҳаммаси илоҳий тасодиф ва куч..қудрат,
Туғилган кун ўтказиш катта бахт..у, саодат!
…………………………..
16. 02. 2016 й.
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон



Дунё ўзбеклари” учун махсус


“Дунё ўзбеклари”дан:
Нашримизнинг доимий ва фаол ҳамкори, халқаро профессор Абдуқодир Сатторовни кўпминг сонли мухлис ва ўқувчилари номидан таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.
У кишига сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаб қоламиз.
Ўхшаш мақолалар:
“Малҳам” табобат Маркази раҳбари, профессор Абдуқодир Сатторовга 
СУХАЙЛИЙ: ҚАДРДОН ДЎСТИМИЗ АБДУҚОДИР САТТОРОВГА ТАБРИКНОМА 
“Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби Абдуқодир Саттаров: Тарвузнинг хосияти 
Соҳиб Қаро: Маҳоратли, журъатли тадбиркор Абдуқодир 
“Дунё ўзбеклари” Абдуқодир Сатторовни “Профессор” илмий унвони билан қутлайди! 
Бердиёр Жумаев: “Оқсарой” илмий-амалий маркази зарур! 

1 шарҳ
Ахмад ҳожи Хоразмий
 18.02.2016 at 19:45

Biz ham tabriklaymiz hakim Abduqodirni tavallud kunlari bilan!

Комментариев нет:

Отправить комментарий