Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 9 января 2017 г.

Зайтуннинг хосиятлари

                                              “СУЮҚ ОЛТИН” НИНГ ХОСИЯТЛАРИ


 Анжир билан қасам зайтун билан қасам. (Тин сураси 1-оят)

 Зайтун билан бўянинг ва уни  кўзингизга суртинг,
чунки у муборак дарахтдан чиқади.                                                                  
                                                                                                                                       Хадис.           

Бисмиллохир раҳмонир рохим.
      Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб, доимий яшил дарахт бўлиб,  бўйи 3–7 метрга етади. Барглари майда ва учли, текис қиррали, усти томони тўқ яшил.  Пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди билан  қарама – қарши жойлашган. Гуллари оқиш, икки жинсли, туваксимон шингил тўпига йиғилган. Меваси данакли, усти юмшоқ бўлиб,
оғирлиги 10- 15 г келади.
      Ўсимлик май-июн ойларида гуллаб, меъваси сентябръ-декабръ ойларида пишади, Зайтун ўсимлиги  Озарбайжон, Туркманистон, Грузия республикаларида, Жанубий Қирим, Краснадор ўлкасида ўстирилади. Илгари республикамизда ўстирилмас эди. Иқлим  жихатидан Сурхандарёда илк бор экилган эди. Хозирда баъзи қизиқувчи боғбонлар Андижон, Тошкент, Самарқанд вилоятларида зайтун экишмоқда.

      Зайтун жуда узоқ умр кўради. Сурия, Яман, Испания ва  Исроилда 2000 йилдан ортиқ    умр кўрган зайтун дарахтлари бор.
      Зайтун  мевасида 56% гача мой, гликозитлар, оқсил, витаминлар бор. Ўсимлик баргларида эса эфир мойлари, Алкалоидлар, органик кислоталар, фитостеринлар, витамин С ва ошловчи моддалар мавжуд.
      Зайтун ёғи кимёвий таркиби жихатидан она сути таркибидаги мойга яқин турадиган ягона ўсимлик хисобланади. Грецич, Италия,  Испания каби йирик давлатлар энг катта даромадларини айнан шу зайтун ёғидан олганлари учун хам “Суюқ олтин” дейишади.

     Зайтун мойи табобатда қадимдан ишлатилиб келинади. Зайтун мойи билан қилинадиган ташқи муолажада қуймич нервларининг яллиғланишида ниқриз  (подагра) ва истиқсо (водянка) га енгиллик беришда ишлатилади. Зайтунни газак ўти билан қайнатиб истеъмол қилинса, ичакнинг бураб оғришини тўхтади, гижжалардан халос қилади. Асосан зайтун ёғи хом зайтундан олиниб, тиббиёт ва табобатда кенг қўлланилади.
     Соғлом кишилар учун зайтун ёғининг энг яхшиси унфоқ ёғидир. Унфоқ ёғи бобомиз Абу Али ибн Сино фикрича, биринчи даражада совуқ ва қуруқдир. Етиладиган зайтун иссиқ бўлиб, ёғи мўътадил хамдир. Хом зайтун совуқдир. Чўпи ва япроғи хам совуқдир. Зайтун ёғининг хамма тури баданга қувват бахш этувчи харакатга мойил қилувчидир. Тузланган зайтуннинг суви хилтни тозалашда намакобдан кучлироқ таъсир қилади. япроғи милк учун яхшидир. Бу билан баданни ишқаласа терни тўхтади.

     Ёввойи зайтун ёғи кўп жихатдан гул ёғи кабидир. Мўйни сақлайди, хар куни ишлатилса, мўйни тез оқаришини тўхтади. Ёввойи зайтуннинг карамас, учуқ, эшакем касалликларига фойдаси каттадир. Ёввойи зайтуннинг хомидан сиқиб олинган ёғи хўл ва қуруқ яраларга, айниқса, қўтирга боғланса, қаваришнинг олдини олади. Чиркли яраларни тозалайди.
       Зайтун япроғини узум ғўраси билан узоқ қайнатилса, асалдек бўлиб қолади. Буни ейилган тишларни  қўпориш учун суртилади. Ёввойи зайтун ёғи бош оғриғига худди гул ёғидек фойда қилади.

      Ёввойи зайтун шираси қуритилиб, кулча қилинади ва қулоқ оқмасини даволаш учун ишлатилади. Зайтун ёғининг эскисини кўз хиралашишига қарши суртма қилинади. Япроғининг куйдирилганини кўз касаллигида тўтиё қилинади.
       Катаракта касаллигида зайтун ёғи шифо бағишлайди. Зайтун ёғини уч махал ўн беш кун томизса даво бўлади. Бўғин ва бод касаллигида 200 гр керосин ва 200 гр зайтун ёғидан олиб, 20 дона аччиқ қалампирга аралаштириб, қоронғу жойда икки хафта сақлагач, уни оғриган жойга суртилса, фойдаси тезда билинади. Агар узоқроқ  таъсир қилсин десангиз, уни жун мато билан ўраб юрса хам бўлади. Бошингизга бит ёки сирка тушиб қолган бўлса, бунинг учун зайтун билан озгина аччиқтош ва зиғир баргини талқонини қўйиб беш кун уч махал оч қоринга истеъмол қилинса яхши наф беради.

       Қора зайтун ўз данаги билан бирга астма ва ўпка касалликларида кенг кўламда қўлланилади. Зайтуннинг тузлангани ғализ бўлиб, иштахани қўзғатади, меъдани қуватли қилади. Ивитилгани хазм учун яхшироқ бўлиб тез хазм бўлади. Зайтунни газак ўти билан қайнатиб яллиғли қўланжга фойда қилади. Зайтунни шираси бачадондан (рутубат) овишига ва бачадондан қон кетишига қарши кўтарилади. Зайтунни арпа уни билан бирга чўзма ич кетишига қарши қуюқ суртма қилинади. Эски зайтуннинг ёғини узум ғўраси суви билан қўшиб қуюлтирилгани орқа тешикнинг ички яраларига хуқна қилинса фойда қилади. Зайтуннинг елими сийдик хамда хайз қонини хайдайди. Зайтун ёғини иссиқ сув билан қўшиб ичилса, қайд қилдиради. Захар қувватини синдиради. Зайтун мойи эмульсияси буйрак, ўт пуфаги ва ўт йўллари, жигар, қовуқ ва сийдик йўлларидаги пайдо бўлган тошларни туширишда хамда меъда – ичак касалликларини даволашга кенг кўламда қўлланилади. Зайтун мойидан тиббиётда баъзи мураккаб дорилар ва эритмалар хамда суртмалар тайёрлашда фойдаланилади.

        Бундан ташқари мойи юмшоқ суртги таъсирига эгадир. У “Олиментин”, “Цистенол”, ”Энатин”, “Роватин”, “Ровахол” каби комплекс препаратлар таркибига киради. Табобатда асал ва зайтун мойи илон ёки чаён чақилган жойга қўйилади. Қулоқ супрасининг ёрилишида зайтун ёғи сут билан аралаштирилиб, ёрилган жойга суртилса, фойдаси тез билинади. Мия пардаси орқали бўладиган бурун қонаши давом этаверганда уни тўхтади. Эркаклар ёши 55 – 60 ни қоралаб қолганида зайтун ёғи зирани ва боқила дони унини олиб асал  ва зайтун ёғини олиб простата безларига  суркаса қувуқни махкам тутади.

       Ариқларнинг бўйларида ўсадиган чаён ўтни устидаги ширани олиб унга зайтун ёғи аралаштириб қулоққа томизилса, оғриқни босади. Бу малхам дори қулоқ ичи ярасини хам қуритади.

      Мозарион номли гиёхни талқон қилиб, унга сув ва зайтун ёғи билан аралаштирилса, у тайёр суртма сичқон, ит ва чўчқаларни ўлдиради. Қўзғуннинг ўтини енгил қирликка зайтун ёғига қўшиб қулоққа томизилса, қулоқдаги кирларни чиқариб, қулоқни очади.

        Яманда мурра деган дарахт ўсади. Шу дарахтни танасига озгина тиғ тегса ундан сизиб суюқлик оқиб чиқади. Шу суюқлик қотиб мур елимига айланади. Шу муррани шароб билан аралаштириб унга зайтун ёғи қўшилса ва тайёр бўлган малхамни олиб қўйиб керак пайтда оғизни чайқаса, тишларни махкам ва бақувват қилади ва уларнинг ейилиб кетишига тўсқинлик қилади. Мулкни мустахкамлайди, ундаги рутубатни кетказади. Бу яраларга суртилса уларни қуритади.

        Оддий кавракни зайтун ёғи билан қўшиб ишлатилса танани терлатади. Бундан ташқари назла ўтини зайтун мойига қўшиб суркаса бу хам терлатиб одамга ором беради. Агар сиз чаён ушлаб уни зайтун ёғида аралаштириб сочга суртсангиз сочни махкам қилади, калтакесакнинг думини олиб уни зайтун ёғида думи титилиб кетгунча  қайнатилса ва сочга суртасангиз сочингизни тўкиб юборади. Агарда зайтун ёғини қуйқасимон узум  ғўрасининг  суви билан қуйилгунича қайнатиб, емирилиб кетаётган тишларга суртилса, уларни қўпориб туширади. Зайтунни чўл қовоғи, яъни тиканли оқ гулларидан гул узуми билан сариқ беда қўшиб баданга суркаса, баданни тозалайди, силлиқ қилади, сепкил ва яралардан қолган қора изларни кетказади. Бу малхам кўз тагидаги қонталашни хам кетказади.
       Турп уруғини ёки бахорги баргларини зайтун билан истеъмол қилса озуқа бўлади. Бўймадаронни олиб унга зайтун мойи қўшиб, уни қайнатиб ишлатилса, меъдани қиздиради, унинг совуқлигини кетказади. Зайтун ёғини кунжут ёғи ва бўйимадаронни олиб аралаштириб уни “тулки касали”га  ишлатилса, фойдаси каттадир.

     Гиёхлардан хосил бўлган кул сувга зайтун ёғи аралаштириб баданга суртилса баданни терлатади, асаб оғриғига ва фалаж касаллигига фойда қилади.
       Гулхайри барги билан зайтун аралаштириб куйган танага қўйилса фойдаси дарров билинади. Агарда уй сиркасини жун матога олиб унга зайтун қўшиб бошга қўйилса, иссиқдан бўлган бош оғриғига фойдаси бордир.

      Худди шуни тишларга қўйилса, тишларни мустахкамлайди.
      Эрманни зайтун ёғи билан аралашганини баданга суркаб олсангиз пашша ва чивиндан сақлайди. Денгиз пиёзини санавбар елими билан аралаштириб уни зайтун ёғи билан суртилса, сўнгалларни қўпиради, “тулки касаллиги”  ва “илон касаллиги”га суртилса ёки ишқаланса сочни ўстиради. Тўпалоқ ўт ва зайтун мойи аралаштирилиб жониворларга яқинлаштирилса жониворларни ўлдиради.
     Хозирги пайтда зайтуннинг 500 га яқин навлари мавжуд бўлиб, улар асосан икки гурухга: консервабоп ва мой берувчи гурухларга бўлинади.

     Зайтуннинг тоза мойларидан “Малхам” халқ табобат маркази ўз беморларига  чегирмалар билан беради. ( мурожат учун телефон рақамимиз +998-91-611-0-611 ёки электрон манзилимиз :abduqodir sattarov malham53@mail.ru)Марказ буйрак – тош ва ўт – тош касалликларини мўжизакор зайтун мойи орқали даволаб беморлар дардига малхам бўлаётир. Ўт – тош касалликларини 8 – 10 кунда, болалар ва ўсмирлардаги қурт – меъда касалликларини 4 – 6 кунда даволаб келаётир. Агар 65 гр зайтун ёғини олиб 300 гр иссиқ сув ёки арпа суви билан истеъмол қилинса, ични шиддат билан келтиради, бод (ревматизм) хасталигига шифо бўлдаи. Агар уни шароб ёки сув билан ичилса, йўғон ичак дарди ва шиши бўлмиш қуланжни даф этади ва ичаклар дардига шифо бағишлаб, меъда – қуртларга қирон келтиради. Буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб тўкиб юборади. Кўп терлатиб, пешобни юргизади. Агар зайтун ёғини ичиб қайт қилинса, бадандаги захарларни чиқариб юборади. Илиқ зайтун ёғи ила хуқна қилинса тиқилмалар, бел оғриғи, бўғимлар дарди ва бод хасталикларига шифо топасиз. Шуни эсдан чиқармангки, зайтун ёғидан бир кунда ейиш миқдори 30 – 40 гр.дир. Янги олинган зайтун ёғини ярми қолгунча доғланса, бу ёғ қадимги зайтун ёғи хисобланиб келинади.
Фойдали маслаҳатлар.

Зайтун ёғига узум сиркаси аралаштирилса, қуёш таъсиридан, сафро хилти ошиб кетишидан ҳосил бўлган бош оғриғига шифо бўлади. Бунда аралашмага латтани ҳўллаб, бошга боғлаш ёки суртиш керак.Зайтун ёғини уч маҳалдан ўн беш кун мобайнида томизилса, тиқилмалардан пайдо бўлган кўз касаллиги – катарактага даво бўлиши кузатилган.

Бўғин бод касаллигини даволаш учун зайтун ёғидан 200 грамм, тоза керосиндан 200 мл ва 20 дона аччиқ қизил қалампир олинади. Қалампир майдаланади ва зайтун ёғи керосинга қўшилади, сўнгра илиқ жойда икки ҳафта сақланади. Сўнг оғриётган жойга суритилади ва жун мато билан ўралади.

Зайтун ёғига қичитқи – газанда ўти қўшиб қайнатилади. Тайёр бўлган қайнатмадан истеъмол қилинса, ичаклар бураб оғришини қолдиради, гижжаларни туширишда фойда беради.

      7 йилдан ортиқ сақланган ёғ шифобахшлик қуввати ортиб баласон мойидан ўтади. Бу ёғ қанча эскирса, шунчалик кучли бўлади. Яман халқининг гапига қараганда зайтун ёғи 400 йилгача кучини йўқотмас экан. Унинг 75 гр.ини 75 гр асал ва 25 гр. Мустаққо елими ва 25 гр седана ёғи билан уч кунгача совуқ сув ичилмаса, барча совуқ мижоз иллатлардан, шоллик, юзнинг бир томонга қийшайиб қолиши ва шу каби хасталиклардан халос бўлишга нажот бағишлайди. Хидланган зайтундан тортиб олинган ёғи истеъмол қилинса баданда ёмон моддалар ва қичима пайдо қилади. Бундай холда бинафша шарбатини ичиш тавсия қилинади. Агар сизнинг қон босимингиз ошиб турган бўлса, дарров бир қошиқ зайтун мойи ичинг ва озгина ором олинг.

Қондан ўйнар бўлса юрагинг хар дам,

Доим ёнингда бўлсин бир “санам”.
“Суюқ олтин” бўлса доимо хамдам,
Шунда тарк этгуси мангу сени ғам.

Мурожат учун телефон +998-90987-9-987.Электрон почтамиз:abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
                                                                                  Абдуқодир Сатторов
                                                                               “Малхам” табобати маркази

                                                                                рахбари, профессор халқ табиби.

Комментариев нет:

Отправить комментарий