Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 22 января 2017 г.

Алишер МУҚИМОВ

БИР ЭШИК

Бир эшик топсамки, очганда кўринсин офтоб,
Нур ила тўлсин ҳаётим, тарқалиб кетсин саҳоб.

Энди кўрсинлар онам ҳам яхши кунларни, Худо,
Айлагин ноком ўғилнинг бу дуосин мустажоб.



Балки кўрмас кўзларим, ё кўр бахтим кўзлари,
Кўрмадим бир кинасиз дил, кўрмадим юз бениқоб.

Кимгаки, тушса ишим чиққай фирибгар, не қилай,
Бу мунофиқликлар айлайди мени бир кун хароб.

Етти ўлчаб бир кесиб юрган мудом абгордир,
Ақлин ишлатмай таваккал бирла нодон комёб.

Эй, Алишер, отасизларнинг жаҳонда топгани,
Изтиробу изтиробу изтиробу изтироб.
Алишер МУҚИМОВ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий