Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 24 января 2017 г.

АЛЛОХИМ


Аллоҳим ўтинчим ягона сендан
Асрагин йигитни муҳтожлик кундан
Қиёмат яқинми қандай замон бу
Кўп одам қолишмас шайтону жиндан

Мумин муминларни сўйган замон бу
Ака ука кўзин ўйган замон бу

Бола отасига берар насиҳат
Она фарзандидан тўйган замон бу

Аёллар юқотди иффат орини
"Хуштор"га алишди эрин ёрини
Ҳамма ўзи билан ўзи оввора
Биров тингламайди етим зорини

Аёллар шаробни қўлига олди
Никоҳ хиёнатнинг домида қолди
Бировга сўз айтсанг олар ёқангдан
Шоирлар қалами хаёлга толди

Эркак ичида ҳам бордур оласи
Нонга зор хотини гулдай боласи
Оталик номига тушурмоқда доғ
Хушторин бўйнида олтин толаси

Эй замон не қилай қайларга борай
Кимлардур нонга зор ким уйи сарой
Олиб бормайсанку гўрингга пулни
Фақат бу дунёда бойлигинг чирой!

Қуёшнинг чиқиши ботишига боқ
Умрингни бир куни ўтди эй ўртоқ
Ёрдам қил фақирга етим мискинга
Дунё шоҳлигидан жаннат яхшироқ!

Комментариев нет:

Отправить комментарий