Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 января 2017 г.

Хуршидабону


Кўзларимдан тўкмагил, бас, ёшни,
Ғолибо, синдирмагил бардошни.

Пойинга қумдек сочилган ҳисларим
Қони-ла ювмоқда дил-наққошни.


Неча гулзор ичра сен ҳур андалиб,
Гул ҳаёт тутмас манга ризқ-ошни...

Ихтиёрим ихтиёрсиз олдинг-у,
Муддаонг хам айламоқми бошни?

Қўй, тааззум фанидин дарс берма кўп,
Воқифи сенмасмидинг сир фошни?

Минг ҳамият бирла сўнг бор нурини,
Сенга сочса қадр эт Қуёшни.

ХУРШИДА. 2017 йил 15 январь

Комментариев нет:

Отправить комментарий