Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 5 января 2017 г.

профессорнинг янги китоби...

ҲАММАБОП  КИТОБЛАР

Улуғ табобат алломалари ўзлари қолдирган асарларида Ўзбекистон ва Ўрта Осиё неъматлари, шифобахш гиёҳлари тўғрисида саломатлик учун жуда фойдали бой маслаҳатлар қолдирганлар. Лекин бугунги кунда биз уларнинг кўпларини топа олмаймиз, ёки улар атаган атамаларни дарҳол тушуна олмаймиз. Ёнимизда ўсиб турган турли шифобахш гиёҳларни эса нималарга шифо бўлишини билмаймиз. Ҳар кун истеъмол қилиб юрган сабзавот, мевалар ва зираворларнинг эса бирор
шифобахшлигини билган ҳолда бошқа шифобахшлигини билмаймиз ҳам. Тўғри бундай маслаҳатлар “Шифо инфо”, “Ташхис” каби турли газета ва журналларда баён этилади. Лекин бу газеталарни кимдир ўқийди, кимдир ўқимайди. Ёки сиз излаган касалликка шифо бўладиган неъмат ҳақида қайси сонида нима ёзилганини топиш учун қанчадан-қанча газета ва журналларни титиб чиқиш керак бўлади. Оғриб турган одам қайси газета ёки журнални излайди. Бундай пайтда барча атрофимизда учрайдиган шифобахш гиёҳлар ва меваларнинг қайси касалликка шифобахшлиги ёзилган китоб айни муддао бўлиши турган гап.
Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг янги ёзган “Дард борки, дармон ҳам бор” номли китоблари бундай беморларнинг касаллиги учун ҳақиқий малҳам бўлиши аниқ.Бу китоб яқинда Ўзбекистон матбуот ва ахборат  агентлигининг Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп эттилган .Бу китобларнинг биринчисида зиравор ўсимликлар, цитрус мевалар, сабзавотлар шифобахшлиги ҳақида ёзилган бўлса, иккинчисида касаллик-ларни ёзиб унга қайси неъматлар шифо бўлиши ҳақида ёзилган. Бу биринчи китобнинг алфавит бўйича ёзилгани ҳам фойдаланувчиларга анча қулайлик туғдиради.
Китобларнинг учунчи томида эса қадимги Шарқ Хитой табобатида қўлланилиб келган шифобаш гиёҳларгина эмас даволаш усуллари ҳам баён этилганки, бу усуллар тўғрисида биз айрим оммавий ахборотларда озмоз тасвиялар ўқиган бўлсакда уларни жамланган китобларни бугунги кунда топиш ҳам маҳол бўлган қимматли маслаҳатлар берилган. Бу жиҳатдан китобларнинг қиммати янада ортган дейиш мумкин. Биз ҳалигача Ибн Сино ва бошқа табобат алломаларининг томирнинг урушига қараб кишининг касалликларини қандай аниқлаганини тушунмаймиз. Китобда бу сирли усуллар ҳақида ҳам тушунча берилган. Бу учунчи қисмда 153 та биз яхши биладиган неъматлар ва шифобахш гиёҳларнинг Шарқ табобати берган таърифи берилиши жуда катта қимматга эга бўлган. Бунча кўп маълумотни йиғишнинг ўзи муаллифдан жуда катта меҳнат ва изланиш талаб қилиши ҳаммага аён.
Китобларда берилган шифобахш неъматлар, зираворлар ҳақида ёзилган маълумотлар аввал улар ҳақида маълумот берилиб кейин уларнинг шофобахшлиги ҳақида берилиши ҳам мақсадга мувофиқ иш бўлган. Келтирилган гиёҳ ва неъматларнинг шифобахшлиги ҳақида улуғ табибларнинг келтирган маълумотлари ҳам берилиши ўқувчида келтирилган гиёҳ ёки даволаш усулига ихлосни оширади. Бу эса ўз навбатида даволаниш самарадорлигини кучайтириши аниқ.
Келтирилган неъмат ва гиёҳларнинг ҳам ўзбекча, ҳам русча, ҳам илмий номда берилиши бу гиёҳларни бошқа китоблардаги маълумотлар билан солиштиришга қулайлик туғдирган десак бўлади.
Ҳар бир неъматнинг қанчалаб шифобахшлиги ҳақида берилиши беморларнинг турли хилларига танлов учун қулайлик бўлган. Бемор бири бўлмаса иккинчисидан фойдаланиши мумкин. Айрим касалликларга бир эмас бир неча шифобахш неъматлар тавсия этилганки, бемор бири бўлмаса иккинчисидан фойдаланиш имкони туғилган.
Китобларда жуда кўп илмий-оммабоп, табобатга оид китоблар рўйҳати берилиши ҳам китобнинг қимматини оширган дейиш мумкин.
Ҳеч нарса камчиликсиз бўлмаслиги аниқ ҳақиқат. Бу китобларни ҳам камчиликлардан ҳоли деб бўлмайди. Масалан, аввал касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, кейин унга бугунги табобатда тавия этиладиган неъматлар, ундан кейин буюк табиблар тавсияси, ундан кейин замонавий медицина тавсиялари ва ҳоказо кўринишда тизимли тартибга солинганда китобнинг сифати янада ошган бўларди.  Китобда келтирилган тавсиялар кўп жойда тартибсиз жойлашгани ўқувчида анча ноқулайлик туғдириб қолган дейиш мумкин.
Хуллас, китобларда халқ табобатининг жуда катта бой материаллари тўпланганки, бу материаллар керак бўлмайдиган одамни бугунги кунда топиб бўлмаса керак. Бугунги кунда табобат муоссасаларида шифо излаб юрган саноқсиз беморларнинг ҳар бирига бу китоблар керакли ажойиб китоб бўлганки, уни ўқимаган бемор кераксиз даволанишлар билан йилларни ўтказиб жуда катта моддий ва маънавий зиён кўриши мумкин. Китобда шундай ажойиб тавсиялар келтирилганки, агар бемор бу тавсияларни вақтида қилиб юрса қанчадан-қанча дардига даво топибгина қолмай яна қанчадан-қанча энди бўлиши мумкин бўлган дардларининг олдини олиши аниқ.
Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаровни бу улкан ютуқ билан чин дилдан қутлаймиз. Унга келгусида бу борадаги ишларини янада ривожлантиришини тилаймиз.  
Ғани МАЖИД,
“Нафосат” ижодкорлар клубининг
бадиий раҳбари, шоир ва ёзувчи


Комментариев нет:

Отправить комментарий