Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 23 ноября 2016 г.

CИДДИҚ МЎМИН ..

    Ассалому алайкум!
   
Фарғонада профессор Сиддиқ Мўмин юбилейи кенг нишонланди
Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 11/22/2016 3:36 PM    
19109 марта ўқилди

Шоир –олим
Бугун Фарғона давлат университетининг катта залида Фарғона  давлат университети профессори, фиология фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси СИДДИҚ МЎМИН (Сиддиқжон Мўминов) нинг таваллудининг 60 йиллиги ва “СИДДИҚЛИК САОДАТИ” китоби тақдимотига бағишланган илмий –амалий анжуман бўлиб ўтди
“Муомала сирлари”, “Сўзлашиш санъати”, “Мулоқот мезони” каби нутқ маданиятининг турли қирраларига оид ўндан ортиқ рисола, “Ижтимоий экология муаммолари” номли монография ҳамда “Баҳор келганга ўхшайди”, “Мендан меҳр кутаётганлар”, “Юртим йилномаси”, “Оилада улғаяр Ватан”, “Остонангда кутаётган бахт” номли
шеърий тўпламлар муаллифи.
 Анжуманга Самарканд, Қўқон, Наманган Ташкент  ва Андижан давлат университетидан кўплаб олим ва шоирлар ташриф буюришди
.


            АНЖУМАН   ФАРҒОНА  ШАҲАР, МУАББИЙЛАР  КЎЧАСИ, 19 – УЙ жойлашган   ФАРҒОНА  ДАВЛАТ  УНИВЕРСИТЕТИ  КАТТА  МАЖЛИСЛАР  ЗАЛИДА    СОАТ  10:00 ДА БОШЛАНДИ.
.
                        КУН  ТАРТИБИ:
ТАБРИК  СЎЗИ.  А.  ХАИТБАЕВ – ФарДУ  ректори номидан ректор сафарда бўлганлиги сабабли ўқув ишлар бўйича  проректор  Н.Махмудов табриклади ва эсталик совғаларини топширдилар
2- табрик сўзи  вилоят ҳокимлиги табриги ўқиб эшитирилди ундан сўнг
Профессор С.Мўминовнинг ўзбек тилшунослиги фанига қўшган ҳиссаси тўғрисида  ФарДУ профессори,филология фанлари доктори  Ш.Искандарова маруза килди.
 Ундан сўнг  “ ЎЗБЕК  ТИЛШУНОСЛИГИНИНГ  ДОЛЗАРБ  МУАММОЛАРИ.” Н. Маҳмудов – Ўзбек тили ва адабиёти университети проректори,филология фанлари доктори, профессори маруза қилди
 “ НУТҚ  МАДАНИЯТИНИНГ  БУГУНГИ  МУАММОЛАРИ. “ тўгрисида маруза қилган нотик СамДУ профессори,филология фанлари доктори,С Каримов
  Қандай қилиб МЎМИН СИДДИҚ билан танишганини ва у тўғрисидаги қизиқ вақияларни  ўртоқлашди.
 Андижанлик олим ва нотик фиология фанлари номзоди Усмонжон  Рахимов СИНТАКТИК  САТҲ  БИРЛИКЛАРИГА  ДИАЛЕКТИК  ЁНДАШУВ.  Тўғрисида маруза килиб    бир грух андижанлик олимлар ва шоирлар жумладан Саиджонов Маъмиржон , Қодиров Зиёиддин, Тожиев Олимжон, Қуронов Долмроджон ,    Нуршанова Дилфуза  Дилоро Набиевалар ва шоир ва ношир Фарид Усмон,Баходир Андижаний,Хурмат Тожи, М.Музафархон Икромжон Аслийлар номидан тантанавор табриклади  ва эсталик совғаларини беришди
 “ТАНТАНАВОР  НУТҚ  ВА  УНИНГ  АЙРИМ  ХУСУСИЯТЛАРИ” мавзусида доклад қилган  Н. Улуқов – НамДУ профессори,филология фанлари доктори экан.Унинг марузаси карсаклар билан бўлиниб турди
“ ЭЪЗОЗ  ТОПГАН  ИНСОН.”    филология фанлари номзоди Н.Назаровни марузаси шундай номлади у ижодкорнинг ички дунёси тўғрисида маруза қилди..
  ФарДУ профессори, филология фанлари доктори  Й.Солижонов.
Профессор Мўминов Сиддиқжон Мирсобирович ҳаёти ва фаолиятининг асосий
            Саналари санаб ўтди жумладан

    1956 йил 15 июль. Фарғона вилояти.Риштон тумани,Булоқбоши қишлоғида туғилди.
    1973 йил. Риштон туманидаги 5 – ўрта мактабни битирди.
    1973-1974 йиллар. Фарғона механика азводида оддий ишчи бўлиб ишлади.
    1974-1978 йиллар. Фарғона давлат педагогик институти (ФарДПИ)нинг ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил олди.
    1978-1979 йиллар. ФарДПИ нинг кўптиражли “Педагог” газетасида масъул муҳаррирлик лавозимида ишлади.
    1979-1980 йиллар. Калуга ва Ашҳабод шаҳарларида харбий хизматда бўлди.
    1980-1982 йиллар. Фар ДПИнинг кўптиражли “Педагог” газетасида масъул муҳаррирлик лавозимида фаолиятини давом эттирди.
    1982-1991 йили. “Окказионал-нутқий номинациясида мотивациянинг роли” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
    1991-1993 йиллар. Фарғона давлат университети (ФарДУ) ўзбек филлогияси факультети декан ўринбосари бўлди.
    1993-1995 йиллар. ФарДУ ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти лавозимида фаолият юритди.
    1995-1998 йиллар. ФарДУ докторанти бўлди.
    1998-2000 йиллар. ФарДУ нутқ маданияти кафедраси доценти лавозимида ишлади.
    2000 йил. “Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусияти” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
    2000-2004 йиллар. ФарДУ ўзбек филологияси факультетига деканлик қилди.
    2004-2007 йиллар. ФарДУ ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти вазифасида ишлади.
    2007-2014 йиллар. ФарДУ ўзбек тилшунослиги,тилшунослик кафедралари профессори лавозимида фаолият олиб борди.
    2008 йил. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолига қабул қилинди.
    2010 йил. Профессор унвони берилди.
    2011 йил. “Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
    2014-2015 йиллар. ФарДУ маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи вазифасида ишлади.
    2015 йилдан. ФарДУ таҳририят-нашриёт бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
    Шундан сўнг унинг яқин  ДЎСТЛАР, ҲАМКАСБЛАР,ШОГИРДЛАРИ биродорлари табрикладилар

Мен кисқагина килиб уларни дал сўзларидан келтириб ўтаман
                        ҚЎШ  НЕЪМАТ  СОҲИБИ
            ОХУНЖОН  ҲАКИМ, ЎЗБЕКИСТОН  ХАЛҚ  ШОИРИ.
            … Сиддиқ Мўмин нафақат номдор олим,балки истеъдодли шоир ҳам, дегим келади. Истеъдод эса илоҳиятдан. Истеъдод деган неъматдан бахраманд бўлмаган киши шоир ҳам, олим ҳам бўлиши амри маҳол. Сиддиқ Мўминга эса илоҳиёт истеъдод деган неъматдан қўша қилиб берган. Шундан бўлса керак, у бутун мамлакатга ҳам шоир, ҳам олим сифатида бор бўйу бастини кўрсатиб турибди.
                  ОЛИМЛАРНИНГ  ШОИРИ – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати аъзоси, халқ шоири ЭНАХОН  Сиддиқова,
            Сиддиқ Мўмин… Бу ном бугунги кунда ҳам олимлик, ҳам шоирлик мақомида қалам тебратаётган устоз ижодкорнинг халқ ўртасида машҳур қилган. Албатта, бу қўш рутбага муносиб бўлиш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Уни давраларда олимларнинг шоири, деб улуғлашлари ҳам бежиз эмас.
                        БЎЛАДИГАН  БОЛА…
            АБДУСАМАД  ҳожи ЙЎЛДОШЕВ, олим ва шоирнинг бошланғич синф
            Ўқитувчиси, меҳнат фахрийси.
            Олий ўқув юрти талабаси бўлганида бир қувондим, фан номзоди блганда бошимиз осмонга етди, фан доктори, профессор бўлганда қишлоқда тўй бўлиб кетди. Шогирдим илм зиналаридан қанча ўсгани сари менинг ҳам бўйим осмонларга етаётгандай. Ҳар бир янги чиққан хоҳ илмий, хоҳ бадиий китобларини биринчилардан бўлиб менга олиб келганидан ҳолатимни таъифлашга тил ожизлик қилади. Ич – ичимдан қувониб, дуолар қиламан. Ҳам олим, ҳам шоир, ҳам жамоатчи шогирдим – менинг, 37-мактабнинг, Булоқбоши қишлоғининг, бутун ютимизнинг фахри. Илми ҳам, умри ҳам зиёда бўлсин шогирдимнинг…
                                    ЧЎҚҚИЛАРНИ  КЎЗЛАГАН  ИНСОН
            ЙЎЛДОШ  Солижонов, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
            Сиддиқ Мўмин шеърларида ҳозирги айрим ижодкорларнинг асарига хос мураккаб қурилмалар, жимжимадор иборалар, оҳанжама сезимлар, тушуниб бўлмайдиган рамзий тимсоллар учрамайди. У ниҳоятда содда фикрлайди, халқона усулда ёзади. Ўз ҳаётини илм ва ижодсиз тасаввур қилолмайдиган олим ва шоир бугун янги чўққиларни кўзлаб яшамоқда…
            … Биз ҳам илмда, ҳам ижодда ўзини бор бўйи билан намоён қилаётган Сиддиқжон Мўминовга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва улкан зафарлар тилаймиз.
ФАРИД УСМОН – шоир ва ношир
тадбирда иштрокчилар  СИДДИК МУМИНни
Олимларни шоири хамда шоирларни олими деб тарифлашди. Биз бу сифатлардан жуда хайратландик. Зотан, бу ҳайратимиз табиий эди. Сиддиқ Мўмин бу ажиб ҳайратга ва ҳавасга муносиб инсон…
Тадбирдаги  фотолавхалар

Андижанлик олим профессор ўқитувчилар Нуршанова Дилфуза  Андижон Давлат Университети профессори, филология фанлари доктори Дилором Набиева ва фиология фанлари намзоди Усмонжон Рахимов…

Андижанлик шоирлар Хурмат Тожи, Баходир Анндижаний ва М.Музафархонлар…

Адабиётшунос олим, профессор Дилмуроджон Куронов машҳур ёзувчи Набижон Боқий ва Икромжон Аслийлар Кўконлик олимлар билан бирга ўтиришибди…

Андижандан юбилейга борган бир гурух таниқли олимлар,  фиолог ва ёзувчилар…

Андижан шаҳридан борган бир гурух олим ва ижодкорлар таниқли ўзбек ёзувчиси – Фарғоналик Набижон БОҚИЙ  булар билан бирга…

Хофиз, Хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев…

Хофиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов…

Фарғоналик таниқли олим, профессор Сиддиқ Мўминнинг 60 йиллик юбилейи кўтаринки руҳда ўтди. Унда иштирок этганлар – олимлик бахти ва иқболи инсонга нечоқлик ҳурмат ва саодат келтиришини ўз кўзлари билан кўриб, ич-ичларидан қалбан ва руҳан ҳис қилдилар.
Биз бу тадбирда Тошкентдан махсус келиб, иштирок этган ўзбек адабиётининг беатакрор вакили, таниқли ёзувчи Набижон Боқий, қўшни вилоят университетларининг профессор олимлари, эл назаридаги ёзувчи ва шоирлар жамул жам бўлган бу ажиб ҳолатдан жуда қувондик. Қалбимизни Сиддиқ Мўмин юбилейи боис ажиб бир фахр ва ифтихор чўлғаб олди.
Шу туйғу бизни ҳеч қачон тарк этмаслигини истардик…
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
рухшунос олим, профессор
“Дунё ўзбеклари” нинг водийдаги махсус мухбири,
Фарғона шаҳри

20 ноябрь, 2016 йил, Ўзбекистон

Комментариев нет:

Отправить комментарий