Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 16 ноября 2016 г.

ёнғоқни....

Abduqadir Sattarov, [17.11.16 05:24]
Сатторов Абдукодир:
ЁНҒОҚ ЕНГ, ШИФО ТОПИНГ

Ёнғоқлар 50-70% мой, 20% атрофида оқсил, оз бўлсада углевод ва тўқималарни ташкил қилади. Шунинг билан унинг оқсиллари инсоннинг протеин тузилмаларига жуда яқин, ўрни алмашмас (лизина каби) аминокислота товуқнинг тухумига қараганда кўп бўлиб, яхши ҳазм бўлади. Ёнғоқлар таркибига кирувчи ёғлар инсоннинг юрак-қон томири тизими, тери ва соч соғлиғини таъминловчи енгил ё0 кислоталарини
етказиб берадиган кучли воситадир. Умумна гўшт истеъмол қилмайдиган вегатарианлар учун ёнғоқлар гўшт ўрнини босади.

Ёнғоқларни батамомо барча витаминлар ва ҳатто иссиқлик таъсирида бузилувчи микроэлементлар билан бирга хом ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Ёнғоқлар жуда катта ҳажмда калорияга эга. 100 граммгина ёнғоқ киши организмига 700 калорияга қадар озуқа беради. Бу эса ўз шакли шамойилини ушлаб туришга ҳаракат қилаётган аёлнинг ярим кунлик рационинин ташкил этади.

“ЮНОН” ЁНҒОҒИ

У жуда фойдали деб ҳисобланади ва халқ табобатида кенг қўлланилади. Унинг дориворлик хусусияти ҳақида Гиппократ ҳам айтиб ўтган. Цитрус меваларга қараганда С витамини ёнғоқда кўп бўлиб, улардан 5 донасини еган киши 1 кунлик таом нормасининг кучини олади. Йод моддасининг юқорилиги боис юнон ёнғоғини бўқоққа қарши истеъмол қилиш тавсия қилинади. Гормонал фоннинг доимийлигини таъминлаш учун ва мастопатия каби касалликка мойил аёлларга ёнғоқ ейиш тавсия қилинади.

Унинг 100 граммида: 18% оқсил, 48% мойлар ва 5.8% углеводлар бор. Энергетик қиймати 400 калорияни ташкил этади.

КЕДР ЁНҒОҒИ

“Юнон” ёнғоғига қараганда кедр ёнғоқлари С витаминига у қадар бой эмас. Лекин шунга қарамай жуда қимматли, ҳатто терапевтик хусусиятга эгадир. Уларнинг ўзгачалиги оқсилларнинг жуда меъёрида эканлиги сабаб, инсон организмида  100%га яқин, энг парҳезланган гўшт, тухум ва сут оқсилларига қараган-да тезроқ ўзлашиб кетади. Бу ёнғоқдаги инсон организмига ўрни босилмайдиган аминокислоталарнинг ҳажми юқори эканлигидадир.  Кедр  ёнғоқларида кучли антиоксидант бўлган Е – “гўзаллик” витамини бошқаларга қараганда юқорироқдир. Шунингдек, улар бириккан ҳолда нерв фаолиятининг нормаллашувида ва қон, тери сифатини оширишда истеъмол қилиниши керак бўлган В гуруҳидаги витаминларга ва Омега 3, Омега 6 ва Омега 9 ёғ кислоталарига жуда бой. Кўриб турибсизки, кедр ёнғоғи нафақат тотли озуқа, балки табиий доривор ҳамдир. Унинг 100 граммида 24% оқсил, 50.7% мой, 13.6% унлеводлар бор. Энергетик қиймати 640 калория.

ЕРЁНҒОҚ (АРАХИС)

Унинг фойда зарари хусусмда диетологлар ҳамон баҳслашмоқдалар. Бир томондан у ейишли ва оқсиллар, мойлар, углевод ҳажмининг мутаносиблиги сабаб,кишини деярли ортқча семиришга олиб келмайди. Бошқа томондан у жуда оғир ҳазм бўлиб, кўп ҳолларда аллергия симптомларини келтириб чиқариши мумкин. Шунга кўра, шифокорлар уларни истеъмол қилишдан тийилмоқни маслаҳат қиладилар.

Унинг 100 граммида: 27% оқсил, 48% ёғ, 11% углевод бўлиб, энергетик кўрсатикичи 620 калория.

ХАНДОН ПИСТА

У тоғ ёнбағирларида ўсиб, уни қуёш чиққунига қадар териб оладилар. Акс ҳолатда, қуёш нурлари таъсири остида писта мойи эриб, кучли гаранг қилгувчи ва кўнгилни беҳузур қилгувчи ҳид тарқата бошлайди. Лекин уни озуқа ўрнида истеъмол қилишнинг зарари йўқ. Хандон писта рангига қараб ажратишади. У қанчалик даражада яшилга мойил бўлса, шунчалик танқис озуқа ҳисобланади. Унинг 100 граммида: 20% оқсил, 52% мой, 12% углевод бўлиб, энергетик қиймати 620 калорияни тузади.

БОДОМ

У эфир мойларига бо йбўлиб, данаги таркибидаги заҳарсимон синил кислотаси туфайли хушбўй ҳид таратади. Лекин ширин донали бодом таркибида синил кислотаси жуда оз бўлади. Баъзи бир таомларда ёқимли ҳид келиб туриши учун жуда оз миқдорда аччиқ бодомдан фойдаланилади. Умумий таомилга кўра, бодомдаги минерал ашёлар ва витаминлар бирикиб, кўзнинг кўриш қобилиятига яхшги таъсир беради. Унинг 100 граммида: 22% оқсил, 50% мой, 11% углевод бўлиб, энрегия қиймати 600 калорияга тенг..

Комментариев нет:

Отправить комментарий