Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 30 ноября 2016 г.

зам-зам мўжизаси...

Зам-зам мўъжизаси

Зам-зам суви ер сатҳидан 3,2 метр пастликда жойлашган бўлиб, ўзига хос мўъжизага эга. Агар зам-зам сувини 24 соат давомида бетиним сониясига 8000 литрдан насос ёрдамида тортиб олинса, унинг сатҳи 13,41 метр чуқурликка тушиб кетади.

Сувни тортиб чиқаришни тўхтатилса, 11 дақиқа давомида сув 4 метр чуқурликкача кўтарилади. Сониясига 8000 литр дегани дақиқасига 480 000 литрга тўғри келади. Дақиқасига 480 000 литр эса соатига 28 000 000 литрга тенг бўлади. Бу кўрсаткични 24 соатга кўпайтирсак, 691,2 млн. литрга етади.



 Бундан келиб чиқадики, кун давомида, яъни 24 соат бетиним сувни тортиб олинганда 690 млн. литр олинади ва... қандайдир 11 дақиқа ичида қайта тикланади. Бунда иккита мўъжизани кўриш мумкин: биринчиси Зам-зам суви тезликда тўлиши бўлса, иккинчиси  Аллоҳ таоло ҳаддан ташқари кучли ернинг нам сақлайдиган қатламини яратиб қўйганки, у сувни меъёрда ушлагани учун Зам-зам меъёридан ортиб кетмайди. Бир тасаввур қилиб кўринг-а, агар Зам-зам суви шу тарзда кўпаяверса, бора-бора бутун дунёни сув босган бўлар эди.

 Зам-замнинг ҳам луғавий маъноси шуни англатади, яъни “Тўхта”! ( Хожар (Иброҳим (а.с.) аёллари) сувга қараб шундай деганлар). “Зимам” –  арабча сўз бўлиб, юган маъносини билдиради, юганни эса жониворларни тўхтатиш учун фойдаланилади. Зам-зам сувининг ранги ва ҳиди бўлмаса-да, унинг беқиёс таъми бор.    

Комментариев нет:

Отправить комментарий