Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 27 ноября 2016 г.

онангиз


 Онангиз ёнида бир зум ўлтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Хаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа хаттоки сув хам илинар,

Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи, толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин холидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Хеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун хикматдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!!!

Жаннат оналар оёғи остида!

Комментариев нет:

Отправить комментарий