Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 2 ноября 2016 г.

в и т а м и н л а р


Витамин мева-сабзавотлардами ёки дорихонада?
Саломатлик, Янгиликлар | Муаллиф: diydor

Организмдаги модда алмашинув жараёни бир меъёрда давом этиши учун
витаминлар ҳаёт-мамотдек зарур. Буни унинг номи ҳам айтиб турибди «vita» –
«ҳаёт» деганидир.
Витаминли қўшилмаларнинг ҳақиқий ишқибозлари бор, улар мўъжизавий
таблетка, сироп в
а кукунларни жуда фойдали санаб, бу нуқтаи назарларини асло
ўзгартиришмайди. Табиийлик тарафдорлари эса бошқача фикрлашади: табиий
егуликлар фойдали, кимёвийлари эса зарарлидир. Шу боис ҳам улар мева-
сабзавотларни кўп истеъмол қилиб, дорихоналарда сотиладиганларини
олишмайди. Хўш, бу масалада ким ҳақ?

ВИТАМИНЛАР ЖАНГИ
Шундай витамин ва микроэлементлар борки, улар биргаликда ажралмас
жуфтлик ҳосил қилиб, бир-бирига ёрдам беради. Лекин айрим моддалар бир-
бирининг таъсирини йўққа чиқариб, биргаликдаги ҳолатда организмга ҳеч қандай
фойда келтиришмайди. Мана масалан:
Витамин А ва витамин С комбинациясидан бирон фойда йўқ, чунки улар
бир-бирининг таъсирини йўқотади.
Витамин В6 ва В12 бир-бирининг сингишига тўсқинлик қилади, В1 витамини
билан биргаликда эса унинг сўрилиши секинлашади.
Организмда темир моддасининг миқдори кўпайиши учун уни кальций ва рух
(цинк) билан бирга ичиш ярамайди.

БУ ФИКРЛАР ТЎҒРИМИ?
Витаминларнинг ярми организмимизда синтезлашади, лекин уларнинг кўп
қисмини биз табиатдан – озиқ-овқат ва дорилардан оламиз. Бу борада турли
фикрлар мавжуд, келинг, уларнинг ҳақиқатга қанчалик мос келишини кўриб
чиқамиз:

1-фикр: «Витаминлар жамланмаси монопрепаратлардан яхшироқ»

У ёки бу касаллик сабабли сизда бирон витамин ёки микроэлемент
етишмаётган бўлса, унда монопрепарат, яъни айни дамда сизга зарур бўлган
витаминни қабул қилганингиз маъқул. Улар организмга витаминлар
жамланмасидан кўра яхшироқ сўрилади. Шунингдек, жуфт витаминлар
жамланмаси ҳам бўлади, масалан, кальций ва Д витамини суяклар қурилишида
бир-бирининг сўрилишига ёрдам беради.
Агар соғлом бўлсангиз-у, касалликнинг олдини олиш учунгина витаминлар
керак бўлса, унда мувозанатлаштирилган витамин йиғилмаси сизга мос келади.
Организм ундан ўзига керакли моддани олиб, модда алмашинув жараёнига қўшиб
юборади.

2-фикр: «Керакли витаминларни овқатдан олиб бўлмайди»
У ёки бу витамин етишмаслигини кишига шундоқ қараб ҳам билиб олиш
мумкин, дейишади. Бу фикр қисман тўғри, бироқ ўз-ўзингизга ташхис қўйиб,
витамин олишга шошилманг. Балки юзингиз ёки танангиздаги аломатлар бошқа
нарса белгиларидир. Масалан…

1. Агар лабларда ёриқлар пайдо бўлса, демак, сизда А витамини
етишмайди. Яна у герпес ёки ошқозон-ичак тракти муаммолари, жумладан гастрит
белгиси ҳам бўлиши мумкин.

2. Агар сочингиз тўкилаётган бўлса, сизда Д витамини, рух ёки магний
етишмаётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, у камқонлик, ривожланаётган
ошқозон яраси ёки гормонлар номутаносиблиги (масалан, қонда тестостерон
кўпайиб кетиши)дан келиб чиққан бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

3. Агар оёқларингиз томири тортса, бу магний, калий ёки В гуруҳидаги
витаминлар етишмовчилигидан далолат. Яна оёқ томирлари зарарланганда
(жумладан, варикоз кенгайишда) ҳам тортишади.
Иложсиз ишнинг ўзи йўқ: хилма-хил ва тўлиқ овқатланилганда, организм
витамин ва микроэлементларнинг керакли миқдорини улардан олади. Кунига беш
маҳал овқатлансангиз ва егуликларингизнинг катта қисмини мавсумий мева-
сабзавотлар ташкил қилса, бу яхши. Масалан, ёзда С витаминини экзотик
апельсиндан эмас, балки карам ва янги узилган мевалардан олган маъқул.

3-фикр: «Мева-сабзавотлар билан бирга биоқўшилмалар ичиш
витаминларнинг меъёрдан кўпайиб кетишига олиб келади»

Буткул синтезлаштирилган озиқланишга ўтилгандагина витаминларнинг
кўпайиб кетиши кузатилади. Асосан бодибилдерларда шундай бўлади, чунки улар
протеинли коктейл (витаминлар билан), касалликнинг олдини олувчи витаминлар
ва оёқлар томири тортмаслиги учун яна бироз витамин ичишади. Бундай ҳолатда
жигар зарарланиши, терида турли тошмалар тошиши мумкин.
Экзотик микроэлементларга ишонманг! Айрим витамин ишқибозлари
интернет, газета-журнал, телевизорда турли янгиликларни кузатиб, ғалати
гапларни топиб юришади. Масалан, айтишларича, организмда олтин
етишмовчилиги юрак-қон томир касалликларига олиб келармиш, маргимуш
(мишьяк) етишмовчилиги эса саратон касаллигини чақирармиш, селен эркаклик
қувватини оширармиш… Аслида эса бу каби моддаларнинг организмимиздаги
йиғилмаси шу қадар кам бўладики, унинг етишмовчилиги ёки бирон нимага
таъсири ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Лекин витамин ишқибозлари ақлга
зид равишда таналаридаги экзотик микроэлементларни кўпайтиришга
киришишади. Тилла буюмни қириб ейиш сизнинг ҳамёнингизга зарар етказса,
селен ёки маргимуш ҳаёт учун хавфли бўлган жиддий заҳарланишларга олиб
келиши мумкин.
Витаминли қўшилмалар ва мева-сабзавотларни бирга истеъмол қилиш
тавсия этилади. Чунки организм биологик йўл билан қабул қилинган (яъни мева-
сабзавотлардаги) витаминларни кимёвий реакция билан яратилганларига
нисбатан яхшироқ ҳазм қилади. Шу тариқа, мева-сабзавотлар витаминли
қўшилмалар учун гўёки йўл очади. Масалан, С витамини бир бўлак апельсин (ёки
лайм, лимон) билан бирга ейилса, яхшироқ сингийди. А витамини эса ўсимлик ёғи
билан биргаликда организмга кўпроқ фойда келтиради.

4-фикр: «Хориждан келтирилган витаминли егуликлар фойдали»
Инсон организмидаги модда алмашинув жараёни у туғилиб ўсган жойдаги
табиат-иқлимга боғлиқ. Масалан, биз фарзандларимизга илк бор берадиган
егуликлар – олма ёки сабзи пюреси, гўшт кабилардир. Биз болалигимиздан мана
шу егуликларга ўрганганмиз. Шу боис бошқа ўлкалардан келтирилган витаминли
мева-сабзавотлар жигарга зарба бергандек таъсир қилиб, аллергик реакция
келтириб чиқариши мумкин. Албатта, ҳаммада ҳам бундай салбий ҳолатлар келиб
чиқавермайди. Лекин аллергияси ва овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолари бор
одамлар овқатланиш рационига ўзгартириш киритишда эҳтиёт бўлишлари даркор.5-фикр: «Д витаминини фақат офтобда тобланибгина олиш мумкин»
Маълумки, бу витамин овқат ва қўшилмалар билан бирга келадиган кальций
моддаси яхшироқ сўрилиши учун зарур. У организмга овқат (тухум, балиқ ва
бошқалар) орқали, шунингдек, ультрабинафша нурлари таъсирида тери орқали
синтезлашади. Мазкур витамин жигар ва буйракларда фаол шаклга киради. Лекин
ёш ўтиши билан организмнинг Д витамини ишлаб чиқариш қобилияти анча
сусаяди ва айнан шунинг учун организмда унга эҳтиёж ортади. Демак, фақат қуёш
нури эмас, балки айрим егуликлар ва витамин таблетка ёхуд сироплари ҳам бу
борада бизга ёрдамга келади.

ЁДДА ТУТИНГ!
1. Витамин қадоғида «ҳар бир таблетка кунлик меъёрни ўзида
мужассамлаштирган», деб ёзилган бўлса, унинг фақат ярмигина организмга
сингиши мумкин.

2. Витаминларнинг нечоғлик сингиши қўшилма сифати билан бирга,
организмнинг ҳолатигаям боғлиқ. Агар ошқозон, ичак ёки эндокрин тизимида
муаммолар бўлса, витаминлар шунчаки сингмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳолатда
витамин қабул қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.

3. Сабзавотлар таркибидаги айрим моддалар, масалан косметологлар
жуда яхши кўрадиган коэнзим Q10 моддаси витаминларнинг сингишига ёрдам
беради. Бироқ мана шу Q10 ҳарорат билан ишлов берилганда (музлатилганда ва
иситилганда) парчаланади. Шунга кўра, музлатилган сабзавотлардаги витаминлар
ҳам 70 фоизгагина сингийди.
4. Ёғда эрувчи витаминлар (А, Е, Д)ни ўсимлик ёғида пиширилган
егуликлар билан бирга ёки овқатлангандан 20-30 дақиқа ўтиб, ошқозонда фаол
ҳазм қилиш жараёни ишга тушгач қабул қилиш керак.
5. Сувда эрувчан витаминлар (С, В, фолий кислотаси) организмдан тез

чиқиб кетади, шунинг учун уларни овқат билан бирга қабул қилган маъқул.

Комментариев нет:

Отправить комментарий