Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 14 ноября 2016 г.

оқ доғларни давоси борми....

                        ОҚ  ДОҒЛАРНИНГ ДАВОСИ.
      Вителего–пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум,  бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес ва  моховга  чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар  хатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки  Жексон даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай «оқ танлилар» сафига кирди.
        

Келиб чиқиш сабаблари.


Витилиго бошланаётганининг аниқ бир клиник белгилари йўқ. Лекин терида оқ доғлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокор-дерматологга мурожаат қилиш керак. Доғлар ҳар доим ҳам витилигога сабаб бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда замбуруғли касалликлар ва гижжалар, шунингдек камқонлик ҳам оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келади. Витилиго ривожланаяптими, йўқми аниқ ташхисни фақат шифокор қўяди. Доғлар пайдо бўлиши билан қанча тез шифокорга мурожаат этсангиз, уни даволаш шунча осон кечади.

Халқ орасида "пес" дея номланадиган витилиго касаллиги қадим замонлардан бери инсониятга маълум бўлса-да, унинг давоси ҳали-ҳануз сирлилигича қолаётган хасталиклардан бири. Терида оқ доғларнинг пайдо бўлиб, кўпайиб бориши билан характерланадиган ушбу касаллик инсон саломатлигидан кўра кўпроқ унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлгани боис уни даволаш ҳам қийин саналади
Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:
   Ҳомиладорлик  пайтида ҳомиланинг гипоксия (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
·        Туғилиш вақтида боланинг бош мия жароҳат олиши туфайли.
·        Ошқозон-ичак тизими, гижжа, иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
·        Ўт йўли, жигар хасталиклари, айниқса,  вирусли гепатит (сариқ касали) чалиниш оқибатида.
·         инфекция  ўчоқлари-ангина (бодомча безларининг яллиғланиши
·        Ёш  болаларнинг ҳазм қилиш аъзоларидаги бузилишлар.
·        Мактаб ёшидаги болаларда бурун-ҳалқум йўлида юзага келадиган), гаймарит (бурун ёндош бўшлиқларидаги яллиғланиш), кариес (тишларнинг чириши).
·        Асаб тизимидаги ўзгаришлар (кучли  руҳий зарба, узоқ  вақтгача  руҳий тушкунлик ҳолатига тушиш).
·        Ўспирин ва ўрта ёшдаги инсонларда касалликнинг юзага  келишига эндокрин тизимидаги ўзгаришлар, вақтида овқатланмаслик ёки нотўғри  овқатланиш натижасида гастрит, ошқозон, 12 бармоқ ичак  яраси каби хасталиклар сабабчи бўлади.
·        Танада руҳ, мис, йод каби фойдали моддалар етишмовчилиги оқибатида
·        Қалқонсимон без фаолияти издан чиққанда (бунда асосан бўқоқ касаллиги) бошқа эндиокрин касалликлардан қандли диабет касаллигига чалиниш сабабчи бўлади.
·        Терига ранг берувчи меланин пигментининг етишмаслиги натижасида.
  Оқ доғлар, одатда 10-35 ёш атрофидаги одамларда  учраб туради.  Умуман олганда, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни даволаниш йўллари ҳар бир беморда турлича,   фақат  уларни  бирлаштирувчи нарса-терида  оқ доғларнинг  пайдо бўлиши ҳисобланади. Айримларда буқоқ, бошқаларда  сариқ касали,  жигардаги лямбия, яна баъзиларда эса  руҳий изтироб оқибатида бўлиши мумкин.
  Кимдир умр бўйи терисидаги 1-2 дона  оқ доғга  эътибор  бермай яшаши,  баъзиларда  эса  қаттиқ  зўриқиш ёки  жигар, ошқозон –ичак касалликлари оқибатида танада  моддалар алмашинуви бузилилиб, терисидаги оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Каслликнинг ривожланишига  экалогик шароитнинг ўзгариши ҳам таъсир қилади. 
Касаллик  одатда  ўсмирлардан  тортиб  ўрта ёшли инсонлар  орасида кўп  кузатилади.   Аёлларда  эркакларга нисбатан витилиго 2-3 марта кўпроқ учраши кузатилган. Кўп ҳолларда  бунга аёлларнинг туғруқ ҳамда  климакс  даврида рўй берадиган эндокрин ўзгаришлар сабаб бўлади. Ҳозирги замонда тиббиёт витилигони даволаш борасида катта ютуқларга  эришди.  Айнан шунинг учун давони фақат малакали мутахасис шифокорлар олиб бориши керак.


         Вителего  белгилари.

  Касаллик қуйидагича намоён бўлади: одамнинг тана терисида ҳар хил кўринишдаги  доғлар пайдо бўлади. Аслида Тери ранги унинг таркибидаги 4 та пигмент ҳолатига боғлиқ бўлади:  кўк дезоксигемоглобин, қизил оксигемоглобин, сариқ каротин, жигарранг меланин. Уларнинг орасида меланин пигменти муҳим роль ўйнайди. Турли ирқлар (қора, сариқ, оқ) терисининг ранги айнан меланиннинг теридаги миқдори ва тарқалиши билан белгиланади. Витилиго касаллигида мана шу меланин пигменти нобуд бўлади. Шу соҳада оқ доғлар пайдо бўлади. Бу ерда доғнинг қандай пайдо бўлиши ҳақида гап кетмоқда.  Агар доғлар соч, киприк  ёки қошлар тагида  пайдо бўлса, улар ҳам оқаради. Бунда беморни на оғриқ, на қичиш аломати қийнайди. Касаллик ўчоқларида терига ранг берувчи меланин моддаси бўлмайди. Шунинг учун ҳам зараланган тери соҳалари оқариб қолади. Улар айниқса, қуёш нури таъсирчан бўладилар. Беморлар офтобнинг тик нурларидан сақлонишга мажбурдирлар. Негаки, офтоб таъчирида доғлар усти қаттиқ куйиши мумкин. Ҳазм аъзолари, жигар соҳасидаги нохушликларни йўқотиш  пайида организм оғриқсизлантирувчи моддаларнинг сонини оширади. Айнан шунинг учун беморлар шифокорга касалликнинг ташқи кўринишлари, яъни оқ доғлар пайдо бўлгандагина мурожаат қилади. . Стресс (руҳий зўриқиш), сиқилиш, қаттиқ қўрқув, депрессия (тушкунлик) нотўғри овқатланиш, иммунитетнинг тушиб кетиши ва турли гижжаларнинг организмда яшаши каби омиллар сабаб касаллик тўсатдан бошланиб кетиши мумкин. Айрим ҳолларда доғлар пайдо бўлишидан олдин қичишиб, қипиқлашиш кузатилади. Оқ доғлар саратонни келтириб чиқармайди.
  Касаллик терида  унча катта бўлмаган пушти ёки сутранг нуқталар паёдо бўлиши билан бошланиб, кўкрак,  юзда, кўз ва оғиз атрофида, бўйин , қўл ва оёқларда ривожланади. Аста– секин майда нуқтачалар кенгайиб ўзаро  қўшилиб кетади. Натижада йирик «рангсиз майдон»га айланади. Бунда худди шу ерда тери тўқималарини бўёвчи пигмент меланин ишлаб чиқариш организмда тўхтайди. Агар бундан бош териси зарарланса сочлар хам ўз – ўзидан рангини йўқотиб оқаради.  Тери оқаришининг гўё хеч қандай қўрқинчли жойи йўкдай, чунки тери рангининг соғлиққа таъсири ахамиятсиздек туйилади. Аммо песнинг хавфли томони  шундаки , оқарган тери қуёшнинг нурларига ўта таъсирчан бўлиб қолади. Кучли ультрабинафша нурлари эса онкологик касалликлар келиб чиқиш хавфини оширади. Бундан ташқари доғни хаммага «намойиш» қилиб юриш  одамни хижолатга қолдиради. Песнинг оддий ёки симметрик турида доғ аввало қўл бармоқларида, кейин эса билакда пайдо бўлади. Оқ доғлар аввало кичик мошдек, кейинчалик бир тийинлик чақадек бўлади ва секин–аста катталашади. Қўқонлик А. исмли бемор касаллик пайдо бўлганидан сўнг 3 йил ўтиб «Малҳам» табобат марказига мурожаат қилган. Касаллик белгилари кўринган захоти шифокорга мурожаат этиш маъқул. Бемор 4 ой режим  билан даволангандан сўнг батамом тузалиб кетди. Касалликнинг нерв толалари бўйлаб пайдо бўладиган тури кўпинча ҳар хил нерв толаларининг шамоллашидан кейин юзага келади . Шунингдек, асаб касалликларидан сўнг хам оқ доғлар юзага келади.
Витилиго, яъни оқ доғлар бедаво касалликлар сирасига кирмайди. Кўпчилик бу касаллик ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмагани боис уни юқумли ва насл сурувчи касаллик деб ҳам ҳисоблайди. Шу сабабдан ҳам унга мубтало бўлганлар ўзларини жамиятдан айридек ҳис этишади. Ҳатто беморлар орасида тенгим деб худди шундай касалликка учраганлар билан оила қурадиганлар ҳам бор экан. Бундай беморлар руҳан сиқилганликлари боис ҳам касаллик кўпайиб бораверади. Натижада у бедаво деган тушунча юзага келади. Аслида эса витилигони 70-80 фоиз ҳолатда даволаш, оқ доғлар кўпайишини тўхтатиш мумкин.
Мисол келтирамиз Ташкентлик У.С 43ёшда  4 нафар фарзанди бор.яқинда келин олган ўғлига .қўлларида оқ доғни кўриб хатто ўзини осишга борган.Худого шукр хозирда касалликдан фориғ бўлмоқда 60-70 фоиз касаллиги тузалмоқда
      «Бўёқчи» тери  тўқималарининг ғойиб бўлиши танада ниманингдир юз бераётганидан биринчи даракдир. Миланин турли сабабларга кўра, яъни ички  секретция безлари алмашинувининг ёки хазм қилиш тармоғининг бузилишида, гохида бош мия  зарарланишининг ёки вақти – вақти билан қон касалликларида ва гижжа касалликлари туфайли «ўлади». В1, В2, В3, В6, В12, В15, РРС, темир, кобальт, мисс, Рух каби микроэлементлар мавжуд. Ана шу витаминлар ва микроэлементларнинг биронтаси бемор қонида ёки хужайраларида етишмай қолса хам терининг нормал ранги бузилади ва у оқариб кетади. Касалликнинг ғалати томони шундаки,  доғлар йиллар давомида пайдо бўлиб, сўнг ўзидан ўзи доктор ёки табаб аралашувларисиз йўқолиб кетади. Бироқ сиз бепарво бўлманг, чунки пес касаллиги лимфома ( лимфа тугунлари ўсмаси) қон раки ва  шу каби дахшатли касалликларни аниқлашга сабаб бўлади. Шунинг учун албатта мутахассиси шифокорга мурожаат этиш керак. Пес касаллиги  билан оғриган киши биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ёрдамида оқ доғларни келтириб чиқарувчи касалликлар сабабларини аниқлаш зарур. Теридаги оқ доғларни тиббиётда   ПУВА – терапия , яъни терини аниқлаган спектр нурлар билан нурлантириш . Бу усул анча самаралидир. Бироқ унга қарши кўрсатмалар жуда кўп. ПУВА терапияни 5 ёшгача бўлган болаларда ва 60 ёшдан ошган кишиларда, хомиладор аёлларда, онкологик касалликларда, буйрак , юрак ва жигар касалликларида ишлатиб бўлмайди. Даволанишнинг яна бир тури ЛАЗЕРО – терапия, яъни лазер нурлари билан даволаниш. Унга қарши хеч қандай кўрсатма йўқ. Бироқ уни даволанишдан кўра самараси камроқ. «Оқаришга» қарши яхшироқ таъсир кўрсатувчи воситалардан яна бири «мелагинин» бўлиб , Кубалик тиббиётчилар буни 25  ишлаб чиқарганлар. Касаллик хар қандай ёшда, асосан ёши катта одамларда, шунингдек болалар ўртасида учрайди. Ёш болаларни касалликка чалинмаслиги учун ширинликлар ўрнига хар хил шарбатлар, меъвалар, сабзавот шарбатлари бериб боришлари керак. Помидор, узум, олма, анор, сабзи сувини шифокор  билан маслахатлашиб сўнгра болаларга берган маъқул. Кичкинтойларга аскорбинат кислота, поливитамин, гексавит, декамит кабилар уларнинг вазнига қараб берилади. Кўпчилик текширишлар шуни кўрсатадики, айниқса 7 – 8 – 10 – 12 ёшли болаларда гижжа касаллиги жуда кўп учрайди. Гижжаси борларни гижжаси туширилса касаллик ўз – ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Хар йили бир маротаба болаларни гижжага қарши текшириб туриш лозим. Кўпгина ота – оналар турмуш ташвишлари билан бўлиб бефарқ қарашади.
   Наманган шаҳрилик К. исмли аёл боласида оқ доғлар борлигига боғча опаси айтганидан сўнг эътибор берган ва «Малҳам» марказига олиб келган, бир ярим ой муолажадан сўнг оқ доғлар йўқолди. Дардни даволашдан уни олдини олган маъқулдир. Болалар ангина, тумов, бронхит, зотилжам касалликлари  билан тез – тез оғриб турадилар. Бундай касалликларни ўз вақтида даволамаса, бола организми заифлашиб, хар хил касалликларга чалинадиган бўлиб қолади. Натижада бола организми ўз – ўзини захарлайди. Айниқса ангина, тиш, меъда – ичак касалликлари бунга мисолдир.
   Стресс  ва руҳий  зўриқишдан  сақланинг!
  Терида оқ доғларнинг  пайдо бўлишига  инсоннинг ички кечинмалари ҳам сабабчи бўлади. Бундан айниқса, ҳомиладор аёллар  сақланишилари  лозим. Негаки, руҳий  изтироб ҳолати ҳомиланинг  кисларод ва бошқа озуқа моддалар билан етарли даражада таъминланмаслиги, ҳомиланинг шикасланиши, бунга қўшимча равишда она организмида рўй бераётган эндокрин ошқозон-ичак каслликларининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Борди-ю, оилада витилиго касаллигига чалинган яқин қариндошлар бўлса, бу хавф янада ортиши мумкин.
 Шифокорларнинг таъкидлашича, стресс  пайтида организмдаги ҳужайраларнинг озиқланиши бузилар  экан. Бу ҳужайралар эса терин ҳимояловчи пигмент (ранг) ҳосил қилишда бевосита қатнашади. Яъни асабийлашиш оқибатида терига ранг берувчи ҳужайралар нобуд бўлиши мумкин.
  Бемордаги кайфият бузилиши, арзимас нарсаларга хафа бўлиш ёки жаҳл чиқиши, депрессия ҳолатларини енгиш учун тинчлантирувчи таъсирга эга гиёҳлар қабул қилиш, асаб тизимини мустаҳкамлаш учун чиниқиш, жисмоний  машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиш тавсия этилади.
  Витилигога чалинганлар учун махсус парҳез ишлаб чиқилмаган. Беморлар учун мол гўшти, жигари, балиқ, банан, ерёнғоқ, бодом, ловия, қўнғир гуруч, гречка, хурмо жуда фойдали ҳисобланади. Бу маҳсулотлар тери пигментациясини яхшиловчи тирозин ва триптофан моддаларига жуда бой. Бундан ташқари, қизил ва сабзи ранг сабзавот ва мевалар, сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Хаста кишилар қовурилган, ёғли, аччиқ, дудланган егуликлар, газланган, айниқса, спиртли ичимликлар, тамаки чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан қатъий воз кечиши керак бўлади. Витилигода халқ табобати усуллари ёрдам бермайди. Доғларни кесиш, куйдириш мумкин эмас. Шу кунгача витилигонинг организмнинг бошқа аъзоларига таъсир қилишига доир кўплаб текширувлар ўтказдик. Касаллик кечаётган пайтда ички аъзоларда ўзгаришлар бўлиши мумкин, лекин уларнинг айнан шу касалликка боғлиқ экани исботланмаган.

      Оқ доғлар тушган болалар хар хил меваларни кўпрок истеъмол қилишлари керак.  Шунингдек ошкўклардан кашнич, укроп, саримсоқпиёз, қизил сабзи, карам тановул қилишлари лозим. Пес билан оғриган беморлар таомномасига деярли организмда пигментли ўзгаришларни кучайтирувчи махсулотлар бериш керак. Кўпроқ сабзи, анжир, ёнғоқ, ўрик, сельдерий еб туринг. Барча таомларингизга укроп, петрушкани кўпроқ солиб истеъмол қилинг. Даволаш масаласига келсак бизнинг  «Малҳам» ҳалқ табобат марказимиз 1989 йилдан буён бу касалликни даволашга ҳаракат қилиб, хозирда анча ютуқларга эришди. Хар ўнта касалдан   олти – еттитасида касаллик батамом йўқолиб кетяпти. Шундай бўлсада, беморлар бизни хисобимизда туради. Улар табобатчилар кўригидан ўтиб туради. Оқ доғлар касаллигини енгиллаштирувчи бир неча фитовоситалар мавжуддир. Улардан бири тери тўқималарига таъсир этиб, меланин миқдорини оширади. Баъзиларга эса ажойиб косметик таъсир кўрсатади. Меланин тикланишини яхшиловчи доривор ўт дамламаларга қуйидагилар киради: Тозалаб ювилган ва майдаланган бир ош қошиқ бақатўн устига  бир стакан ароқ қуйинг, 3 – 4 кун тиндириб, сўнг сузгичдан ўтказинг. 15 – 20 томчи тиндирмани икки ош  қошиқдан сув  билан аралаштириб бир кунда 3 махал овқатдан кейин ичинг. Даволаш муддати 3 – 4 ой. Ёки 1 ош қошиқ  далачой барглари ва гулларига бир стакан қайнаган сув қуйиб, 30 дақиқа дамланг. Докадан ўтказиб хар куни бир ош қошиқдан 3 махал овқатдан сўнг ичинг. Уч хафтадан сўнг бир хафта дам олинг ва  муолажани қайтаринг. Даволаш муддати 4–5 ой. Диққат: агар қон босимингиз бўлса, далачой қайнатмасини ичиш қатъиян ман қилинади. Ёки икки қисмдан тоғрайхон, қашқарбеда, дорихона мойчечаги гуллари , уч қисмдан газакўт, зубтурум барглари ва календула гуллари, тўрт қисмдан моврак барглари, итиканак ( коар қиз ) ўти, беш қисмдан бактун хамда олти қисмдан далачой ўтидан олиб аралаштириб, йиғиндидан бир Ош қошиқдан олиб термосга солиб, устидан ярим стакан қайнаган сув қуйиб, 2 соат тиндириб сузилади ва тайёр дамламани бир кунда 3 махал овқатдан 1 соат олдин 0,5 стакандан ичинг. Даволаш муддати икки ой. Агар у бўлмаса битта лимон шарбатини тухум оқи, ярим ошқошиқ  шакар ва ярим стакан сув билан аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани пахта билан тоза оқ терига суртинг ва 20–30 дақиқадан сўнг илиқ сувда хўлланган пахта билан артиб тозаланг ёки бир қисм далачой гулларини икки қисм барглари билан 4 қисм зайтун мойи ва бир қисм кунгабоқар мойи билан аралаштириб махсулотни салқин ва қоронғу жойга қўйинг, кейин уни докадан сузиб ўтказиб ҳосил бўлган бўткани  оқ доғлар устига 15–20 дақиқа давомида қўйинг. Муолажани 7–10 кун давомида хар куни 2–3 мартадан такрорланг ёки қирғичдан чиқарилган хрен (ер қалампир) устига қайнатиб совутилган хона хароратидаги сувни 1:10 баробар қўйинг ва тайёр бўлган махсулот билан зарарланган жойни артинг ёки ривож мавсумида унинг илдизидан сиқиб олинган Янги шарбатини ўзингиз ёқтирган озиқлантирувчи крем билан аралаштириб оқарган жойга суртинг. Шунингдек, қулупнай ёки ертут меваларини хам шундай крем қилиб суркаса бўлади.
            Венгрия табиблари оқ доғларни тухум пўчоги билан даволаганлар. Бу усул анча самарали. Хозиргина жўжа ёриб чиққан 10 та тухум пўчоғини олинг. ( бошқа тухум пўчоғи ярамайди. ) яхшилаб ювинг, сўнг қуритинг. Уни қахва майдалагичда ёки келичада яхшилаб туйинг (майдаланг) сўнгра устидан бир стакан совуқ сув қуйиб, 3 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнг совутиб сувини тўкинг, лекин қолдиқни сиқманг.  Хосил бўлган бўткани оқ доғга қўйиб ўзи қуриб теридан ажралиб чиққунча кутинг.
      Фойдали маслахатлар.
   1. Китобчамизнинг  номини “Оқ доғлар давоси”, деб бежизга намламадик. Гап  шундаки,  даволанишни истаган бемор қатъиятли бўлиши,  шифокор тавсияларига қулоқ тутиши муҳум. Даволаниш ,бир неча ойдан  3-5 йилгача чўзилиши мумкин. Баъзи беморлар даволанишнинг  биринчи йилиёқ таслим  бўлишади, бу эса  доғларнинг кўпайиб кетишига  олиб келиши мумкин. Шунинг учун  руҳиятни туширмай, даволанишни охирига  етказиш  лозим. Даволанишда айниқса парҳезга  риоя  этиш муҳим ўрин  тутади. Парҳезнинг  асосий  талаби ёғли,  қовирилган, аччиқ, дудланган таомлар, калбаса, сосиска, фастфуд маҳсулотлари бўлган  (чипс, кириешка, гамбур ва ҳ.к.), газли, спиртли ичимликлар, музқаймақ, консервалар, помидор, бақлажон каби озиқ-овқат маҳсулотларини  истеъмол қилмаслик лозим.
 2. Ачинарлиси шундаки, оқ доғи бор  айрим  беморлар танишларининг сўзига кириб, ўзбошимчалик билан  пала-партиш даволанадилар, бундай қилиш салбий оқибатларга олиб бориши мумкин.
Витилиго билан оғриган бемор спиртли ичимликлардан сақланиши, парҳез қилиш керак. Қовирилган овқатлар, сут, тухум, кабоб, шўр нарсалар, аччиқ таомлар мумкин эмас.
3. Офтобда узоқ вақт бўлиш, тобланиш лозим.
4. Оқ доғларнинг рангини вақтинчалик билинтирмаслик мақсадида калий  перманганат эритмаси (марганцовка)ёки қўнғир рангли суюқ упа (тонал крем) суртиш тавсия этилади.     
         Ўраллик шомонлар эса пес касаллигини 7 кун давомида мис идишда сақланган сув  билан даволашган. Мис сувни хар куни нахорда оч қоринга 1 стакандан ва шу билан 1 суткада зарарланган жойларни ювиш тавсия этилади.  Агар сиз бу усулдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал мис идишни яхшилаб нашатир спирт билан артиб, сўнг оқар сувда чайишни унутманг ёки анжир пишган пайтда анжир баргини томирига қўшиб пара–пара қилинади ва 3–4 соат қайнатилади, сўнгра сузиб шарбати олинади. кунига оқ жойларга суртилади. Жарохат қиздириб шишса фойда. Шиш қайтгунча дорилашни тўхтатиб турасиз. Ёки  пишмаган хом ёнғокдан 6 донаси янчилиб, 200 гр анжир барги билан 2 соат давомида қайнатилади. Сўнгра уни сузиб олиб оқарган жойга суртилади. Яна шуни эътиборга олиш керакки, анжир томирининг талқонидан 600 гр ва мойчечак гули талқонидан 150 гр олиб аралаштириб, 1 махал сахарда 3 қошиқдан доимий равишда еб турилса, фойда қилади. Агарда уйингизда девпечак ўти бўлса, ундан 3 маҳал оч холда тузалгунча чой ичиб турилса, фойда қилади. Ёки лола уруғидан 30–35 кун давомида узлуксиз еб турилса оқ доғларга шифо бўлади.
Тарихдан маълумки, ота–боболаримиз қора ўрдак, сичқон ва каргк қонидан аралаштириб, баданга оқарган жойларга суртишган, ёки лавлаги баргини баданнинг оқ жойларига боғлашган. Уй шароитингизда саримсоқ пиёзни куйдириб, кулини асалга қориб хамир тайёрлаб, баданнинг оқ жойларига суртилса шифо бўлади-. Ёки карам баргини оқ доғларига боғлаган ва уни истеъмол қилиб турган бемор тезроқ шифо топган. Пес билан оғриган киши хаммадан ўзини олиб қочадиган одамови бўлиб қолади. У танадаги оқ доғлардан уялиб қайғуради ва бундан унинг ахволи фақат ёмонлашади. Аввало беморлар калтакесаклардан эхтиёт бўлганлари маъқулдир, доимо тузни оғзини беркитиб юринглар. Оқ жойга игна урилганда қон чиқмаса оқлик суякка ўтиб кетган бўлса, қон чиқмайди ёки отасининг қарғишини олган бўлса даволаб бўлмайди. Беморларни пархезли даволаш давомида спиртли ичимлмклардан сақланиши, пархез қилиши, иссиқлик таомларни емаслиги шарт. Нон, туз ширинликлар, сарёғ, қатиқ, сут, қўй гўшти, қорамол гўшти, қаймоқ ва бошқа гўштларни тўлиқ тузалгунларича емасликлари шарт, унга қадар биз берган «Малҳам» дориларидан, АРПА унидан нон, сигир, қўй, эчки сутларидан тайёрланган айронни 2 ой 3 маҳал 100 гр дан ичиб юришлари лозим.

   Касаллик ўз вақтида даволанмаса кўпайиб кетиб, бутун танани эгаллаши мумкин. Зарарланган жойлар оғримайди. Пес касаллиги ҳар қандай ёшда келиб чиқиши мумкин. Ҳатто, болаларда ҳам учрайди. Бўлажак онанинг ҳомиладорлик пайтида витаминлар етишмаса, эндокрин ўзгаришлар рўй берса, хасталик келиб чиқиши мумкин. Ҳомиладор онадан болага касаллик ўтиш-ўтмаслиги ҳам маълум эмас. Эркак ва аёлларда витилиго бир хил учрайди.

«Малҳам» табобат маркази ходимлари ўзларининг кўп йиллик  тажрибаларига суянган холда ўз беморларидан хортиқ орқали қон оладилар, зулук соладилар ва ўзларининг «Малҳам»  суртма дориларидан ва табий гиёх ва ўсимликлардан шифобахш ичимликлар тайёрлаб “ўлик” ва “тирик” сувларидан  ўз беморларига бепул берадилар.      Кам таъминланган оилаларга марказ томонидан чегирмалар билан беморлар даволаниб борилади.

Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987
                                           +998-91-611-0-611
                                           +998-95-200-29-29
Электрон почтамиз : malham53@gmail.com

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Сатторов
                                               “Малҳам”   табобати маркази рахбари, профессор.
                









Комментариев нет:

Отправить комментарий