Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 24 мая 2017 г.

Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тиймоқлик

Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тиймоқлик

Чунки, бошқа аъзолар каби кўзнинг ҳам рўзаси бор. Унинг рўзаси ҳаромдан тийилмоқликдир.
 Аллоҳу Таоло айтади: Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.  Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар
бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар.

(Нур сураси 30, 31 оятлар)

Кимки нафсини қарашдан тиймаса ва рамазон вақтини ҳурматини тутмаса ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсага назар солишда давом этса, бу унинг учун  дунё ва охиратда зарар бўлади.

Шоир бу шеърида тўғри айтган:

Қачон кўз қиримни ташлаган эдим,
Кўзим унга боқиб бақрайиб қолди.
Энди менда на сабр ва на қудрат бор,
У қўлимдан барча ихтиёримни олди.

Савол: Шундай ҳаром амални қилган киши рўзасини очадими?

Жавоб:  Шундай ҳаром амални қилган киши гуноҳкор бўлади. Лекин, рўзасини давом эттиради.
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кизб, ғийбат ва чақимчилик амалини қилган рўзадор тўрттала мазҳаб имомлари наздида рўзасини очмай давом этади.  Имоми Аҳмад мазҳаби бунга ихтилоф қилган бўлсада, бошқа имомлар мазҳабида рўзаси очилмайди.

Изоҳ: Бу дегани у кишининг рўзаси худди еб ичиб қўйган одамнинг рўзаси каби очилган бўлмайди.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтлар «Рўзадорнинг рўзадан оладиган улуши очлик ва ташналикдир»
Агар бирор кимсада шундай гуноҳ содир бўлиб қолса, у рўзасини давом эттиради. Бу масалада ҳам имомлар орасида ихтилофлар бор. Баъзилари рўзаси очилади дейишган. Яъни, рўзадан истаган мақсади ҳосил бўлмайди деганлар. Савобидан маҳрум бўлади. Аммо, рўзаси очилади деганлар уни худди рўзани тарк этган киши каби бўлади деганлар. Аммо, бу сўз бошқа имомлар фикрига зиддир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий