Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 5 мая 2017 г.

уч чинор

                           
                   ЎТГАНЛАР ЁДИ
                УЧ  УЛКАН ЧИНОР
                       (Янги қасида)
                            1
Уч улкан чинор кетди  баланд осмонимиздан,
Бизлар ғариб, айрилдик  улуғ инсонимиздан.

Бу инсонлар жуда ҳам  буюк зотлар эдилар,
Жудо бўлдик шундайин  шараф ва шонимиздан.



Энг  авало Шаҳаншоҳ табаррук зот эдилар,
Бизлар айрилиб қолдик Улуғ Султонимиздан.

Ўзбекистон элининг Юртбошиси эдилар,
Барча миннатдор эди Буюк Ҳоқонимиздан.

Ота дебон қувониб юрар эдик барчамиз,
Севар эдик ниҳоят, хаттоки жонимиздан.

Дину диёнатда ҳам Улуғ Сиймо эдилар,
Ва лекин шак...шубҳа йўқ дину иймонимиздан.

Парвардигори олам Ўзи меҳрибон зотдур,
Аюрмасин ҳеч қачон  хатми Қуръонимиздан.                
 
                                 
Назм гулшанларининг гуллатган аллома ҳам
Кетиб қолди, ажабо, боғу бўстонимиздан.

Ўзбек шеъриятининг алломаси эдилар,
Қуту барака кетди  шеъру достонимиздан.

Буюк фалсафа илмин  бизга ўргатар эди,
Узоқлашиб қолдик биз  шеърий чистонимиздан.

Алломаи замоннинг юксак эди парвози,
Бағоят шод эдилар  хуррам замонимиздан.

Қалам тебратганида олам..жаҳон титрарди,
Таърифу шарҳ берилса яхши, ёмонимиздан.

Ўзбекистон мадҳини бутун оламга ёйган,
Акс...садо келарди  жумла... томонимиздан.

Абдулло Ориф ўғли жаҳон...оламни кезди,
Бизлар айрилиб қолдик юксак унвонимиздан.

                                  3
Яна битта зўр чинор қулаганди ногаҳон,
Жудо бўлдик Воҳидов Эркин ўғлонимиздан.

Хайхот, ажаб, бизларга қайғу, мотам ёғилди,
Жудо бўлдик бир йўла уч Қаҳрамонимиздан.

Қайғу, алам дилларда, элларда эса мотам,
Айрилдикми, дегаймиз бор хонумонимиздан.

Оллоҳнинг иродаси, қоллу бало деган шу,
Айрилмасмиз лек асло нуру иймонимиздан.

Ўтганларнинг руҳлари шодон бўлсин ҳамиша,
Ҳ а ё т   д а в о м   этади  еру осмонимизда.

Келажак ворислари  Оллоҳ неъматларидур,
Тараққиёт, юксалиш  амру фармонимизда.

Суҳайлийнинг юртида эртага шодиёна,
Барча миннатдор бўлар янги Султонимиздан.

Ўтганларнинг руҳини  ҳамиша шод этайлик,
Аюрмасин ҳеч қачон  Оллоҳ Қуръонимиздан.
       .......................
                                 СУҲАЙЛИЙ
                           (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                  Андижон  

Комментариев нет:

Отправить комментарий