Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 9 мая 2017 г.

Хотира кунига

АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Андижонлик ижодкорлар хотира ва қадрлаш кунини ҳар анжуманда амалга оширишади. Ҳар бир анжуман охирида ўтган гурунгдошлар эсланиб, уларнинг ҳақларига қуръон тиловат қилиб бағишлаш одатга кирган. Бу сафарги анжуман айни мамлакатда хотира куни деб эълон қилингани учун бу кунни яна ҳам жиддий нишонладилар. Бу кунги анжуман гурунг қатнашчиси шоир Мирзамаҳмуднинг янги китоби
нашрдан чиққиши муносабати билан уни қадрлаб шоирнинг уйига йиғилдилар. Бу китобнинг муҳаррири, анжуман раиси шоир Ғани Мажид унга янги китобини топширар экан, ўзининг шоирга аталган шеърини ўқиб эшиттирди.
ОМАДМИ  ДЕР         
Бугун ижод булоғини топиб олган,
Юракдаги туйғуларни шеърга солган,
Шеър бошласа тугатишни билмай қолган,
Омадми бу, ё бахтми дер Мирзомаҳмуд?
Яшайди у нон биланмас, сув биланмас,
Шеър ёзмаган кундан асло кўнгли тўлмас,
Шеър ёзганда олади у эркин нафас,
Омадми бу, ё бахтми дер Мирзомаҳмуд?
Изламанг дер мени турли кўчалардан,
Манзилимни сўрамангиз нечалардан,
Изланг мени юз сатрли “шеърча”лардан,
Омадми бу, ё бахтми дер Мирзомаҳмуд?
Элу юртга ҳар сатрида жони фидо,
Халқ удумин мақташ унга чин муддао,
Яшолмасмиш у бўлса гар шеърдан жудо,
Омадми бу, ё бахтми дер Мирзомаҳмуд?
Шеърим ёқса чақиринг дер мени тездан,
Учрашайлик чойи сиздан, оши биздан,
Ошиб кетди ёзган шеъри ҳатто юздан,
Омадми бу, ё бахтми дер Мирзомаҳмуд?
Мирзомаҳмуд сизга доим боқсин омад!
Яна юз йил яшанг, бўлинг соғ-саломат!
Эл дилидан ўчмас асло қилган меҳнат,
Омад ва бахт кулсин сизга Мирзомаҳмуд!
Шундан кейин гурунг қатнашчиси кекса шоир Комил Ҳакимга сўз берди. Шоир Комилхожи аввал Мирзамаҳмудни янги китоб билан табриклаб унинг ижоди жуда тез ривожланаётгани, яқинда даврага қўшилишига қарамай иккинчи китоби нашр бўлганини айтиб, унга муваффақиятлар тилади. Шундан кейин у “Уруш йилларини эслаб” номли шеърини ўқиб берди.
Кейинги навбат отахон шоир Суҳайлийга берилди. У шоирни табриклаб унга ўзининг “Она” деган назмий монологини совға сифатида тақдим этди.
Шундан кейин кекса устоз, техника фанлари номзоди, шоир Турғун Тўрага навбат берилди. Турғун ака табрикдан кейин хотира куни муносабати билан Шароф Рашидов хотирасига ёзган қасидасини ўқиб эшиттирди. Шундан кейин навбат қўшиққа берилди. Гурунг қатнашчиси ва “Эъзоз” ансанбили қатнашчиси санъаткор Абдужаббор Юсупов Мирзамаҳмудни табриклаб унга атаб ва Ш.Рашидовни хотирлаб бир жуфт қўшиқ ижро этди.
Кейинги сўзга чиққан шоир ва санъаткорлар ҳам ўзларининг янги ижодларини ўқишдан олдин Мирзамаҳмудни янги китоб билан табриклаб унга омадлар тиладилар ҳамда ўтган гурунгдошларни эслаб уларнинг яхши ишларидан ҳикоя қилдилар.
Камина гурунг ижодкорларининг интернет сайтида чиққан янги ижодлари ҳақида ахборот бериб уларнинг бу унутилмас дамларини суратга тушурдим. Қуйида уларнинг бу кунги анжуманларидан фотолавҳалар тақдим этилди.
Эртаси куни гурунгнинг бир бўлими бўлиб келаётган “Эъзоз” ансанбили Андижон туман ҳокимлиги ташкил этган хотира ва қадрлаш кечасида иштирок этиб андижон туманидаги нуроний отахон  ва онахонларга концерт берди. Саҳифада бу концертдан ҳам саҳифалар эълон қилинмоқда.
Тадбирдан лавхалар




Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий