💞😔😢Уйқу йўқми дўстим бу оқшом,
Нега яна хомушсан бу пайт.
Ёки яна олис юртларда,
Ўз юртингни соғиндингми айт?
Ўзга юртда юрагинг тиғлаб,
Қумсадингми қишлоқ ҳавосин,
Бугун яна кўзларинг намлаб,
Соғиндингми Онанг овозин?
Балки ,маъюс юрагинг юлиб,
Ўксидими ё ярим кўнглинг?
Ака бўлиб меҳрингни бериб,
Эркалатгинг келдими, Синглинг?
Дўстим, нега ғамғинсан бугун,
Нега яна бетартиб хонанг?
Узоқ юртда бўлганинг учун,
Тушларингга кирдими Онанг?
Оҳ, урасан, осмонга қараб,
Оҳларингда Соғинч иси бор,
Яқинларинг дийдорин истаб,
Яна тунинг ўтдими бедор?
Юрагингга тўлганда алам,
Топилмайди кўнгил овунчи,
Ёмон экан дўстим жуда ҳам,
Олисларда ватан соғинчи..!
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий